ЎзМУ ёш математиклари Урганчда ўтказилаётган халқаро фан олимпиадасида иштирок этмоқда

Айни дамларда Урганч шаҳрида ўтказилаётган халқаро

фан олимпиадасида фаол иштирок этаётган ЎзМУ ёш математикларига омад тилаб қоламиз.

Олтн240418

Урганчда математика фанидан халқаро олимпиада ўтказилмоқда

Олимпиада низомига кўра иштирокчиларга алгебра, математик таҳлил, геометрия, комбинаторика йўналишларига оид бешта математик масалалар ва уларни ечиш учун беш соат вақт берилди. Ҳар бир масала енгил, ўрта, оғир даража асосида балл билан баҳоланади.

Синовларни математика бўйича жаҳонда таниқли халқаро экспертлар, Ўзбекистон ва бир қатор хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилган ҳамда саммит иштирокчилари томонидан қабул қилинган эди.

Мазкур халқаро олимпиада ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

Халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик талабаларга математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратурага квотадан ташқари давлат гранти асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

https://kun.uz/news/2018/10/30/urgancda-matematika-fanidan-halkaro-olimpiada-utkazilmokda

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *