Ўтган йилда 1907 нафар мансабдор коррупция билан боғлиқ жинояти сабаб жавобгарликка тортилган
Коррупция деган куйдирги балодан қачон қутулар эканмиз, дейди Дониш домла.
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Республика Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Отабек Муродовнинг таъкидлашича, ҳисобот даврида Коррупцияга қарши курашиш соҳасида 1 907 нафар мансабдор шахслар турли кўринишдаги мансабдорлик жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 48 нафарини республика миқёсидаги вазирликлар ва идоралар, 191 нафарини вилоят ҳамда 1 668 нафарини туман (шаҳар) даражасидаги идоралар вакиллари ташкил этади.
Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, коррупцияга муросасизлик ҳиссини шакллантириш мақсадида 6 819 та учрашувлар ўтказилди, оммавий ахборот воситалари орқали 948 маротаба чиқишлар қилинди.
Коррупциянинг олдини олишга бағишланган видеороликлар тайёрланиб, телевидение орқали мунтазам намойиш қилиниши ташкил этилди.
Ҳар бир давлат идораси тизимида жиноят, шу жумладан коррупция хавф-хатарларини ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш
(compliance-control) бўйича ўз стратегиясини ишлаб чиқиш ишлари бошланди.
Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш, чет давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича Истамбул ҳаракатлар режаси доирасида халқаро экспертларнинг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилди.
Ташриф доирасида коррупцияга қарши курашиш сиёсати, коррупция учун жавобгарлик, тергов ва суд ишларини юритиш, давлат харидлари, оммавий бошқарувда шаффофлик масалаларида 12 та сессиялар ўтказилиб, Ўзбекистон томонидан 4-раунд мониторинг тавсияларининг бажарилиши муҳокама этилди ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ютуқлар ижобий баҳоланди, дея гапириб ўтди Бош прокурор.
http://xs.uz/uzkr/post/otgan-jilda-1907-nafar-mansabdor-korruptsiya-bilan-bogliq-zhinoyati-sabab-zhavobgarlikka-tortilgan
***
Ўтган йил давомида салкам 3 минг ногиронлиги бор шахслар солиқдан алданган — Бош прокурор
Фото: Ҳаким ЙЎлдошев, «Халқ сўзи»
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Республика Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Отабек Муродовнинг таъкидлашича, ўтган йил давомида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мол-мулки ва ер участкасига нисбатан солиқ имтиёзларининг қўлланиши аҳволи ўрганилиб, республика бўйича 2 944 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга солиқ имтиёзлари қўлланилмай келинганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига имтиёзга эга ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар мунтазам таҳлил қилиб борилмаганлиги, солиқ, молия идоралари, пенсия жамғармалари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви йўлга қўйилмаганлиги сабаб бўлган.
Ўрганиш натижасида 2 944 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг барчасига 327,1 млн. сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилиши, шу жумладан 2 694 нафари 184 млн. сўм ер солиғидан озод қилиниши таъминланди.
Муродовнинг таъкидлашича, ўтган йил давомида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мол-мулки ва ер участкасига нисбатан солиқ имтиёзларининг қўлланиши аҳволи ўрганилиб, республика бўйича 2 944 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга солиқ имтиёзлари қўлланилмай келинганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига имтиёзга эга ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар мунтазам таҳлил қилиб борилмаганлиги, солиқ, молия идоралари, пенсия жамғармалари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви йўлга қўйилмаганлиги сабаб бўлган.
Ўрганиш натижасида 2 944 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг барчасига 327,1 млн. сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилиши, шу жумладан 2 694 нафари 184 млн. сўм ер солиғидан озод қилиниши таъминланди.
***
Ўзбекистонда бир йил давомида 500 мингдан ортиқ аёллар тиббий кўрикдан ўтказилмаган, салкам 300 минг нафарини соғломлаштириш чораси кўрилмаган
Иллюстратив фото
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Республика Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Отабек Муродов Соғлиқни сақлашга оид қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширишда аҳолини сифатли тиббий ёрдамга бўлган ҳуқуқлари рўёбга чиқарилиши,дори-дармон ва тиббий воситалар билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтди.
Хусусан, Бош прокуратура томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонун ижроси аҳволи ўрганилганда, мазкур соҳада қатор муаммолар ҳал этилмасдан келинганлиги, хусусан фертиль ёшидаги 502 157 нафар аёллар тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги, 287 851 нафарини соғломлаштириш чоралари кўрилмаганлиги, темир моддасига бой препарат ва бошқа дори-дармон воситалари билан ўз вақтида таъминланмаганлиги оқибатида ҳомиладор аёлларнинг 256 102 нафарида (37,6%) камқонлик касалликлари кузатилганлиги аниқланди.
Текширишлар натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, таклифлар масъул идораларга тақдим этилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш соҳасида қонунлар ижросини таъминлаш борасида:
– республикада мавжуд 7 та фармацевтика эркин иқтисодий зоналарига ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва плантацияларни ташкил этиш мақсадида 800,6 гектар ер майдони ажратилиши таъминланди;
– прокуратура ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, фармацевтика эркин иқтисодий зоналарига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида 60 дан ортиқ чет эл тадбиркорларининг ташрифи уюштирилди;
– кўрилган чоралар натижасида ушбу эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жами 315,8 млн. долларлик 49 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
***
2018 йилда салкам 19 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган
Иллюстратив фото
Бош прокурор Отабек Муродов Олий Мажлис Сенатининг 19 ялпи мажлисида 2018 йилда Бош прокуратура ва прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар борасида ҳисобот берди.
Муродовнинг таъкидлашича, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган фуқароларни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган тадбирлар натижасида:
- – 28 807 та оилага манзилли ёрдам кўрсатилиб, моддий аҳволи яхшиланди, уйма-уй юришларда фуқароларнинг 400 мингдан ортиқ муаммолари ҳал этилди;
- – прокурорларнинг амалий ёрдами билан 18 387 нафар ишсиз фуқаролар (166 нафари ногиронлиги бўлган шахслар) ишга жойлаштирилди;
- – 3 076 нафар фуқароларга кечиктирилган 3,5 млрд. сўм иш ҳақлари,
- 1 456 нафарига 867,1 млн. сўм пенсия ва нафақа пуллари тўлаб берилди;
- – 18 539 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 4,1 млрд. сўм етказилган зарар ундирилди, судларга фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
- 8,7 млрд. сўмни ундириш юзасидан 2 890 та даъво аризалари киритилди.
***
Ўтган йили Президентимизнинг 216та долзарб топшириқлари бажарилмаган, 221 нафар раҳбарга чора кўрилган, 13 нафари истеъфога чиқарилган
Бош прокурор Отабек Муродов Олий Мажлис Сенатининг 19 ялпи мажлисида 2018 йилда Бош прокуратура ва прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар борасида ҳисобот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 31 январь куни прокуратура органлари ходимлари билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган устувор йўналишларидан келиб чиқиб, чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди ҳамда прокурорлар фаолияти шу асосда ташкил қилинди.
Асосий эътибор қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, шунингдек, ҳудудларга амалга оширилган ташрифларда белгилаб берилган топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлашга қаратилди.
Бунда, фаолият ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг оқибатлари билан курашишга эмас, балки уларнинг туб сабабларини аниқлаб, мавжуд тизимли камчиликларни бартараф этишга, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишга йўналтирилди.
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қонунлар ва Президент қарорлари ижросини таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралиб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қарорлари ҳамда долзарб топшириқлари ижросини таҳлил қилиб бориш бўйича Бош прокуратура ва Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳи томонидан мавжуд ҳолатни жойларда ўрганиш амалиёти жорий қилинди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ўтказилган ўрганишларда 216 та долзарб аҳамиятдаги топшириқлар бажарилмаганлиги аниқланиб, аксарият муаммолар жойида ҳал қилинди.
Масалан, Жиззах вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида аҳолига қулайликлар яратиш ҳамда транспорт хизмати сифатини ошириш мақсадида “Жиззах Иржар” темир йўлининг Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари бўйлаб пассажир поезди қатнови ташкил этилиб, мазкур йўналишда кунига 2 маротаба қатнов йўлга қўйилди.
Ёки, Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишлар доирасида ҳудудга қатор салоҳиятли инвесторлар жалб қилиниб, аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида Сайхунобод тумани марказида ўз ичига озиқ-овқат дўкони, мебеллар уйи, маиший техникалар дўкони, кинотеатр, болалар майдончаси, дорихона
ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини олган 25 млрд. сўмлик замонавий мажмуа қурилиши ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.
Шу билан бирга, ўрганишлар давомида вазифалар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган 221 нафар мансабдор шахслар интизомий жазога тортилди, шу жумладан 13 нафар раҳбарлар лавозимидан озод қилинди, дея гапириб ўтди Муродов.
http://xs.uz/uzkr/post/otgan-jil-davomida-salkam-3-ming-nogironligi-bor-shakhslar-soliqdan-aldangan-bosh-prokuror
***
Менимча сарлавханинг у́зи бизни 1907та фельетон ёзишга ундайди