Ўқишга марҳамат! ЎзМУ истеъдодли ёшларни чорлайди!
Қабул 2020. ЎзМУда ўқиганлар дармонда, келмаганлар армонда…
ЎзМУ-Альма-матер университет
Mеъёрий ҳужжатлар
2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметлари
- Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тардбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда – Давлат хизматлари марказлари орқали, барча худудларда – Ягона интерактив давлат хизматлари портали хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда – Давлат тест маркази) расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;
- Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади;
- Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининшг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичари ажратилди;
- Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассиликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун хужжатларни топшириш жараёни Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Давлат буюртмаси параметрлари:
А) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
Кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар этиб 1-иловага;
Сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар этиб 2-иловага;
Кечки таълим шаклига – 5 025 нафар этиб 3-иловага
Б) Магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 425 нафар этиб 4-иловага мувофиқ тасдиқланган.
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлган таълим дастурларидоирасида кадрлар тайёрлашни амалга оширилади.
- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “130 000 — Математика” таълим соҳаси магистратура мутаҳассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилган.
манба: lex.uz
манба: lex.uz
Фанлар мажмуаси
Фанлар мажмуаси
Дастурлар
Ҳужжатлар рўйхати
- Давлат тест маркази расмий веб-сайты (https://abitur.dtm.uz/)
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/)
- Паспорт маълумотлари;
- Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат маълумотлари;
- Абитуриент имтиёзга эга бўлса имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари.
Савол-жавоб
Хорижий абитуриентлар учун
-
Қўшма факультетлар қабул режаси
Ўзбек-Исроил қўшма факультетига Рўйҳатдан ўтиш учун форма
Ўзбек-Белорус қўшма таълим йўналишига Рўйхатдан ўтиш учун форма
Қабул комиссияси таркиби
Математика факультети бўйича масъул котиб | Қутлимуратов Алланазар |
Физика факультети бўйича масъул котиб | Эшонқулов Ғофур |
Биология факультети бўйича масъул котиб | Абдурахманов Тухтасин |
Кимё факультети бўйича масъул котиб | Кадирова Шахноза |
Геология ва геоинформацион тизимлар факультети масъул котиб | Тойчиев Хожакбар |
География ва табиий ресурслар факультети масъул котиб | Шарипов Шавкат |
Иқтисодиёт факультети бўйича масъул котиб | Умаров Абдувахоб |
Тарих факультети бўйича масъул котиб | Мўминов Алишер |
Хорижий филология факультети бўйича масъул котиб | Жўраева Ирода |
Ижтимоий фанлар факультети бўйича масъул котиб | Асқаров Аброр |
Таэквондо ва спорт фаолияти факультети бўйича масъул котиб | Рахимов Владимир |
Экология факультети бўйича масъул котиб | Аллабердиев Рустамжон |
Журналистика факультети бўйича масъул котиб | Мирсоатова Махлиё |
Амалий математика ва интелектуал технологиялар факультети бўйича масъул котиб | Рахмонов Зафар |
ЎзМУ талабасидек улкан бахтга эришган мана шу бахтиёр ёшлар сафидан ўрин олиш барчангизга насиб этсин, азиз ёш истеъдод соҳиблари-ю соҳибалари!
Маҳлиё МИРСОАТОВА,
ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари
Сўнгги фикрлар