Ўқишни кўчириш ёки қайта тиклашни истайсизми?
Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун лозим бўладиган муҳим талаблар
Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ одатда ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр) ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади. Бу ҳақда «Даракчи» нашри ёзмоқда.
Мазкур низомга асосан ҳар йили ёзги таътил даврида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шу жумладан, ҳар бир ҳудудда бир олий таълим муассасасида фуқаролардан талабалар ўқишини кўчириш (тиклаш) ҳақидаги аризаларни қабул қилиш бўйича вазирликнинг Ишчи гуруҳлари ташкил этилади.
Низомнинг 29-бандига биноан ўқишдан четлатилгандан кейин 5 йилдан ортиқ муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) ўтган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Идоралараро комиссиясининг рухсати билан амалга оширилиши белгиланган.
Ustoz o’zi oz muddat qoldi qo’ying tinchgina shu kursdoshlarim bilan birgalikda bitirib ketaylik.
Тушунмадим… Нима демоқчисиз, мавлоно?
Shu haqida o’zi ma’lumot qidirib yurgandim keyingi yili kerak bo’lib qolishi mumkin agar chet elga o’qishga ketsam.
Bu ma’lumotlarni bilar edim. Lekin qachon qabul qilingan,nechanchi sonda-xullas, huquqiy asoslari bilan tanish emasdim. Domla, chet elga ko’chirish imkoniyati borm? Shu haqida ham material joylashtiring to’liq holda. Asosiy darakchimiz ushbu sayt va sizdan yordam so’ray olamiz xolos