Қабул жараёнида шаффофлик
Олий таълим муассасасида ўқиш ҳар бир ёш истеъдод соҳибининг улкан орзусидир.
Илгари ана шу орзу йўлида интилаётган абитуриентларнинг дилида гоҳо битта ғашлик бўларди: ижодий имтиҳонлар ва тест синовларида ҳақиқат бўлармикин? Таниш-билишчилик, ғирромлик йўли билан пулдор кимсаларнинг илм истамас, номига дипломли бўлиш учун ўқишга киритиладиган болалари бор ўринларни эгаллаб олмасмикин?
Йўқ! Энди бунақаси кетмайди!
Олий таълим муассасалари учун ҳам илмга чанқоқ, иқтидорли талабалар керак!
Жамиятимиз тараққиёти учун етук кадрлар зарур!
Таниш-билишчилик, бункер каби иллатларга минбъад чек қўйилади!
“Муносабат” кўрсатувининг навбатдаги эфирида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов ва бошқа масъуллар ушбу мавзуда ҳамма гапни рўйи-рост, очиқ-ошкора айтдилар.
Энг муҳими, амалий ҳаракатлар шунга қаратилмоқда.
Марҳамат, кўрсатувга Сиз ҳам ошно бўлинг.
Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари
Сўнгги фикрлар