«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!»
Она тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми,
жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолади.
Маълумки, 1989 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган. Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаган мазкур қонунга кўра Ўзбек тилига — Давлат тили мақоми берилди. Бу мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида унутилмас, тарихий воқеага айланди.
Олмазор туманидаги 185-мактабда ўтказилган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзуида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбек она тилимизнинг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритди.
Дурдона Мирсоатова,
мактаб ўқитувчиси
2022 йил 20 октябрь
Сўнгги фикрлар