Қайроқи қайдлар

Бир пайтлар фейсбукка ёзиб қўйган битикларимни анча вақт ўтиб

ўқиб кўрсам, ўзимга ҳам бошқача таъсир қила бошлайди. Айниқса, унга муносабат билдирган зиёлиларнинг фикрлари мен учун ғоят қимматлидир.

Аслида, буларнинг барчаси ижодий жараёндан бир шингил холос, дейди Дониш домла.

Марҳамат, Сиз ҳам ўша қайроқи қайдларга ошно бўлинг.

IMG_20210311_144129

21 марта 2020 г.  · 

Это видят: Доступно всем

Доступно всем
Бировнинг ортидан ғийбат қилдингизми, қулоғига етиб боргач, у шунга яраша муносабатда бўлади. Биттаси ўз илдизига болта урибди.
  • Мард одам юзига гапиради, номард ортидан булғалайди. Бу билан у ўзини булғалаб қўяди. Сўнг, минг хаспўшламасин, ўрнига тушмайди…
  • Устознинг дилини оғритган одам асло кўкармайди!
  • Ким хафа килди Сизни
    • Ижтимоий тармоқларда, айниқса, севимли ФБда ёзаётганларим ҳеч қачон кимгадир шахсан қаратилмайди. Бир пайтлар «Ён дафтар»га ёзиб қўйган битикларимдан маъқулини саралаб, дўстларимга, мухлисларимга ҳам илинаман. Буям бир ижод! Бироқ, кимлардир бундан ҳушёр тортса ва қадамини янада ўйлаб босса, асосий мақсадимга эришган бўламан.
  • Эҳтимол қора ижоддир. Яъни тӯқима. Кимдир бир дӯстингизни ёмон отлиғ қилиш учун тӯқигандир. Менинг бошимдан ӯтган мен аӣтмаган гапга мени «автор» қилишган. Дугонамиз ишонган. Мендан дил оғриғини соқит қилмаӣ, дунёдан ӯтиб кетди, бечора. Аслида у ҳақда ёмон гапииишганда ҳамма ёмон гапни инкор қилиб, ёнири олган эдим. Улар ёнини олдими, демак бизнинг гапимизни етказади, деб ӯӣлаб, ӯзлари аӣтган гапларга мени автор қилиб бориб етказишган. Ӯша даврада менинг бир яқин дугонам ҳам бор эди, сен аӣт, ахир бундаӣ бӯлмаган эди-ку, эшитиб турган эдинг-ку, деб гувоҳликка чақирсам, ерга қараб ким нима дегани аниқ эсимда ӣӯқ, деб турган.
    • Гулнора опа, Сиз катта ҳаёт тажрибасига эга, теран фикрли, ҳалол ижодкорсиз! Ҳурматим чексиз сизга!
  • Битта француз езувчи езган эди, хамма одамлар бир бири хакида хар хил нарсалар гапиради, гийбат килади. Буни одамлар билганда хеч ким бир бири билан гаплашмасди.Лекин кейин бари бир бу гаплар одамларга етиб боради, факат анча вакт утгандан кейин, ва бу гапларни кучи, таьсири жуда паст булади еки умуман эьтиборсиз колади.Демак, уз ишингизни давом этинг, тугри яшашга харакат килинг, бошкаси, зарур булмаган нарсалар унутилади
  • Ғийбат, иғво, туҳмат, бўҳтон, ҳасад, ичиқоралик, яна бордир бошқа турлари ҳам. Заҳардан ҳам кучли бўлиши, инсонни бошқа(лар)га қора қилиб кўрсатиши, ёмонотлиқ қилиши, унинг ҳаётини заҳарлаши, қаматтириб юбориши, ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Иймонли одам булардан қўрқмаслиги керак, чунки Яратган ҳамма нарсани кўрувчи, эшитувчи, билувчи ва адолатли ҳукм қилувчидир. Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал-вакил.
    • Abdulla Azamov

      Достоевскийга бир савол тушди, кандай килиб сиз одам ва хаетни бундай чукур ургандингиз, езувчи жавоб берди:Побольше читайте хорошие книги и постарайтесь жить честно, тогда многое познаете. У айтмади честно живите, факат харакат килинг/ постарайтесь честно жить деди.Хар бир инсон гунохдан холис эмас, шунинг учун хар куни Худодан сураш керак аклдан оздирмасин, бизни бошкарсин ва тугри йулдан боришга ердам берсин деб.

  • Устоз гийбатларга эьтибор берманг. Соглигингизни уйланг.
  • Раҳбарнинг очиқлиги ва фаолиятининг ошкорлиги — аъло фазилат, чунки ҳалол раҳбаргина шундай иш тута олади. Бундай фазилатлар чиндан ғийбатни пасайтиради, аммо туҳматчиларнинг ишини енгиллаштиришини кузатганман. Қандай қилиб? Туҳматчининг кўзи тўғри одамнинг кўзидан фарқли кўради, қулоғи тўғри эшитмайди, мияси ҳам эгри талқин қилади. Аллоҳ ажрини берсин.
  • Оғир деган дардга ҳам худо берса шифо бор,
    Ёмон бўлма унга ҳам қайғу жазо жафо бор,
    Айб қидирма бировдан ўзингда ҳам хато бор,
    Хато қилсанг яширган ёру ошно яхшидир.
    Дунёда яхшилик, тўғрилик яхши
  • Хаетда ким ютади биласизми, гийбат бошланган даврадан секин туриб кетганлар. Менда шундай одат бор. Биров кимнидир емонлашни бошласа, вой у киши сизни кеча роса мактаганди дейман, ортикча гапга урин колмайди. Бундай фазилат бувимдан менга мерос етти хазинанинг биттаси .
  • Атрофимдаги инсонларга бировни гапи билан муомиламни узгартирмаганман, хеч кимдан хафа булмайман, менга нисбатан муомиласи узгарган одамдан изох сурамайман. Бу хает, узи сенга тарозингда турадиганларни ажратиб беради. Худога шукурки хает уммонига бир текис окиб келаяпман, йукотганларим жуда жуда кам.
    21 марта 2020 г.  · 

    Энг кечиримли одамни ҳам кечиролмайдиган қилиб қўядиган иллат — ғийбатдир. Ҳеч бир қинғирлик жавобсиз қолмайди…
    Дониш домла
    Ижтимоий тармоқларда, айниқса, севимли ФБда ёзаётганларим ҳеч қачон кимгадир шахсан қаратилмайди. Бир пайтлар «Ён дафтар»га ёзиб қўйган битикларимдан маъқулини саралаб, дўстларимга, мухлисларимга ҳам илинаман. Буям бир ижод! Бироқ, кимлардир бундан ҳушёр тортса ва қадамини янада ўйлаб босса, асосий мақсадимга эришган бўламан.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *