Қайтар дунё…

Қайтар дунё дейишади. Бу ҳақ гап.

ш

Биз ёш эдик. Устозларга тик боққан вақтларимиз ҳам бўлган. Уларни даврдан ортда қолишда, мавжуд камичиликларни кўриб кўрмасликка олишларида айблаб ўзимизча исён ҳам қилардик. Мана энди ёшлар ижтимоий тармоқларда бизларни қолоқликда, қўрқоқликда айблашмоқда. Маълум маънода улар ҳақ бўлишлари ҳам мумкин.
1996 йил бўлса керак, таниқли бир профессорнинг китобини танқид қилиб эшиттириш тайёрладим. Професор президент девонига шикоят қилди. У ердан ишхонага топшириқ келди — чора кўринглар, деган маънода. “Чора кўрилди”. Раҳбарлармизга раҳмат. Тепанинг топшириғи билан ишдан бўшатиб юборишлари мумкин эди.

Аммо улар айтишдики:- “Ҳозир демократия китоб муаллифи хақ бўлса судга берсин!”

Шу тариқа ишим судда кўрилди. Фанлар академияси тарих институти олимлари мени ҳимоя қилиб чиқди.
Яна 1996 йил бўлса керак. Иқтисодиёт университетида Президент китобининг аҳамияти хусусида икки кунлик катта анжуман бўлди. Казо-казолар иштирок этди. Тушлик зўр бўлди: Дастурхон ароқ, коньякларга тўлиб кетди. Президент китоби мақталди-ю, аммо иштирокчиларга китоб берилмади. Тушликдан кейинги мажлисда фикримни айтдим:

“Тушликка ароқ-вино қўйгандан кўра, биттадан китоб совға қилинса, мақсадга мувофиқ бўлармиди?”.

Бу гапим зудлик билан раҳбариятга етиб келибди. Яна тўполон. Ишдан бўшатишлари аниқ эди.
Аммо ишда қолдим. Бироз уришдилар. Ва эртаси кунги мажлисга бошқа одамни жўнатишга қарор қилишди.
Нима учун ёзаяпман. Ўша пайтда Ўзбекистон радиосига Абдусаид Кўчимов раҳбарлик қиларди.
1996 йил. Абдусаид Кўчимовни хонасида президент девонидан келган амалдор иштирокида 10дан ортиқ ёшлар билоан учрашув ўтказилди. Биз аҳмоқона,майда чуйда фикрлар(масалан инглиз тилини ўргатиш, қайсидир амалдордан интервью олиш каби) билан ўз савиямизни намоён этдик. Учрашувдан кейин Абдусаид ака мени хонасига чақириб койиган эди, журналистлар майда-чуйда нарсаларни эмас, оламшумул масалаларни кўтариб чиқиши лозимлиги, бугунги учрашувнинг асосий мақсади девонга ишга ўтувчи журналистларни танлаш бўлгани, аммо бирортамиз синовдан ўта олмаганимизни айтдилар. Хақиқатан ҳам ўшанда мен қилган ишимдан пушаймон бўлганман.Президент аппаратига ишга ўта олмаганим учун эмас, балки майда-чуйда масалани кўтарганим учун. Бу менга бир умрлик сабоқ бўлган эди.
Абдусаид ака кадрларнинг қадрига етишига кейинчалик кўп бора амин бўлганман. Телекомпанияга раис бўлганларида ҳам телевидениега ишга таклиф қилдилар. Минҳожиддин Мирзо бош мухаррир бўлган мухарририятга бир неча бор қатнаб эплай олмай радиода ишлашни афзал кўрганман.

На изображении может находиться: Абдусаид Кўчимов

Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ,

сиёсий шарҳловчи, «Олтин қалам» мукофоти совриндори

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Зокирова Мадина:

    Ҳар доим ҳам эмас Баъзида ёшлик қилиб ҳам чуқур ўйламай ҳам енгил ва содда ишларни бажаришни мақул кўрамиз..

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *