Бахтли одамлар мамлакати

Бу мавзуда SDSN ташкилоти ва Колумбия университети (АҚШ) маълумотларини ўқисангиз ҳузур қиласиз, дейди Дониш домла.

ЎЗБЕКИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ МАМЛАКАТ СИФАТИДА ҚАЙД ЭТИЛДИ

10
61
Ўзбекистон дунёдаги энг бахтли мамлакатлар рейтингида 49 – ва Марказий Осиё давлатлари орасида 1 – поғонадан жой олди, деб хабар беради “Uz24.uz”.

SDSN ташкилоти ва Колумбия университети (АҚШ) дунёнинг энг бахтли мамлакатлар рейтинги «World Happiness Report 2016»ни тузди.

Бунда мамлакат аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровлар асосий мезон сифатида олинди. Шунингдек, 2013-2015 йиллардаги макроиқтисодий кўрсаткичлар, фуқароларни ижтимоий таъминланиш даражаси, соғлиқни сақлаш, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳисобга олинди.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларини ортда қолдириб, 49 — ўринни банд этди. Бундан ташқари, мамлакатимиз Италия (50) Япония(53), Россия (56) Жанубий Корея (58) ва бошқа мамлакатлардан юқори поғонада қайд этилди.

Дания мазкур рейтингда етакчилик қилган бўлса, ундан кейинги ўринни Швейцария банд этди. Учинчи ўринда Исландия қайд этилди.

Натижаларга кўра, Афғонистон, Сурия ва Тогода яшайдиган инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишади.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *