Қаҳрамон Қуронбоевнинг маърифий мактаби
ЎзМУда проректорлик лавозида ўзининг маърифий мактабини яратган устозимиз
Қаҳрамон Қуронбоев бугун мамлакатимиз ёшлари етакчиси сифатида амалга ошираётган ишларига вақти келиб яна холисона баҳо берамиз. Ташаббускор ва шижоатли устозимизнинг онлайн конференция ўтказиши кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди, дейди Дониш домла ҳамкасблари ва талабаларига ибрат қилиб кўрсатиб.
Бу ҳақда https://www.xabar.uz/post/200-mlrd-som-pul-haqidagi-va-boshqa-savollarga-javob-berdi-video дан олинган мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Қаҳрамон Қуронбоев дарсни бузиб кириш, сериаллар, 200 млрд. сўм пул ҳақидаги ва бошқа саволларга жавоб берди (видео)
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев онлайн конференция ўтказди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, ёшлар, блогерлар, аҳолининг турли қатламлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Конференция Қаҳрамон Қуронбоевнинг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жонли узатилди.
«Xabar.uz» вакили конференцияда қатнашди ва энг қизиқарли 12 саволга 12 жавобни саралаган ҳолда видеолавҳа шаклида сизга тақдим этмоқда:
1. Ёшлар иттифоқи вакиллари нега доим мактабларда синф хоналарига дарсларни бузиб киради? Бугунги таълим сифати сизни қониқтиряптими?
2. Ёшлар иттифоқи кафиллигида жойларда жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгил турига алмаштирилган ёки суд залидан бутунлай озод қилинган ёшларни ҳар доим ҳам назорат қила олмайсиз-ку?
3. Телеканалларда ёшларнинг тарбиясини бузадиган фильм ва сериаллар эфирга узатилишига муносабатингиз қандай? Чекиш, ичиш, хиёнатга тарғибот масалалари…
4. Ўнта тадбир ўтказишдан кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бир нафар ёшга ёрдам берган яхши эмасми?
5. Имконияти чекланган ёшлар ассоциацияси ҳудудларда ҳам филиаллар очадими?
6. Мен архитекторман, қурилиш ташкилоти очмоқчиман. Ёшлар иттифоқи нима ёрдам бера олади?
7. Олий ўқув юртларига Ёшлар иттифоқи тавсияси билан кириш квотаси қанча?
8. 2018 йил учун обуна бўлганмиз, лекин газета-журналлар ҳалигача етиб келгани йўқ! Хусусий матбуот тарқатувчилар тўғрисида фикрингизни билмоқчи эдик.
9. Ёш оилаларнинг ажримида кимнинг айби кўпроқ?
10. Пахтаободдаги енгил саноат коллежида 50 та тикув машинаси ҳафтада икки кун ишлайди. Нега?
11. Молиялаштириш масаласи қачон ҳал бўлади? Президент айтган тизим қачондан жорий этилади? Ёшлар иттифоқининг 200 млрд. сўм олгани ростми?
12. Россияда ўқийман, диплом нострификацияси бўйича янгилик борми?
Kimning qanday qobiliyati borligini bilib undan yurt taraqqiyoti yo’lida foydalanishni bilish insonga yanada obro’ keltirishini qo’llab quvvatlash istiqbolli rejalarga yo’l ochadi.