Қизиқарли математика дарси ўқувчиларга манзур бўлди
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 219-умумтаълим
мактабида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, физика-математика фанлари доктори, академик Абдулла Аъзамов иштирокида очиқ дарс ташкил этилди.
Юқори синф ўқувчилари учун ўтказилган қизиқарли математика дарсида физика-математика фанларига қизиққан ўқувчилар иштирок этди.
Тадбир ёш авлодни мактабда таълим-тарбия олиши билан бирга, турли касб-ҳунарга қизиқтириш, фанларни чуқур ўзлаштиришига эришиш мақсадида ташкил этилди. Бу каби тадбирлар олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари ўртасидаги келишув асосида тизимли равишда олиб борилмоқда.
– Математикага жуда қизиқаман, – дейди мактабнинг 7-синф ўқувчиси Боситхон Собиржонов. – Фан олимпиадаларида ҳам иштирок этганман. Ҳозирча аъло натижаларга эришмаган бўлсам-да, шу фанни чуқур ўрганиш, келажакда математик бўлиш фикридан қайтганим йўқ. Қизиқарли математика дарси менга жуда ёқди. Ўз устимда мунтазам ишласам, бундан кейин натижаларим яхши бўлишига ишонаман.
Очиқ дарс давомида ўқувчилар сонларнинг сири, математиканинг қизиқарли амаллари хусусида кўплаб маълумотларга эга бўлди.
Сўнгги фикрлар