Бугун, 23 январь куни соат Тошкент вақти билан 6:26да Ўзбекистоннинг шарқида зилзила қайд этилди.
Тошкент шаҳри аҳолиси 3,5-4 балл атрофидаги ер қимирлаши кучини сезишган.
«Тошкент» сейсмостанцияси «Kun.uz»га тасдиқлашича, 4 балли зилзила эпицентри Қозоғистон жанубида, Тошкентдан 18 километр масофадаги Сариоғоч тумани ҳудудида жойлашган.
Европа—Ўрта ер денгизи сейсмология маркази бу вақтда Ўзбекистон шарқида зилзилани қайд этган.
Зилзила эпицентри Сариоғоч шаҳридан 16 километр шимоли-шарқда, Тошкентдан 31 километр шарқда, 10 километр чуқурликда бўлгани билдирилмоқда. Эпицентрда зилзила кучи 4,6 баллни ташкил этган.
http://kun.uz/92732674
Сўнгги фикрлар