Қозоқ қариндошларимизнинг тантилигига тан берсанг арзийди!

Қозоғистон Миллий университети Журналистика факультети ЮНЕСКО

кафедраси таклифига кўра қай бир йили ушбу муассасада ўтказилган анжуманда иштирок этиб, бир олам таассурот олган эдим. Кейинги йиллардаги хушхабарлар, Қоғоғистон етакчисининг дангал ишлари барчани ҳайратга солмоқда, дейди Дониш домла xabar.uz сайтида ёритилган қуйидаги мақолани ўқигач, кўздек қўшни юртдаги қавмларини самимий муборакбод этиб.

шт

Назарбоев вазирларга рус тилида гапиришни тақиқлади

Назарбоев вазирларга рус тилида гапиришни тақиқлади

Фото: «Аstanatimes.com»

Қозоғистонда Вазирлар маҳкамаси йиғилишларида рус тилида гапириш тақиқланади. Бу ҳақда «Reuters» хабар тарқатган.

«Қозоқчани яхши билмайдиган кўплаб вазирлар русча гапиришни афзал кўришига қарамасдан сешанба кунидан бошлаб Қозоғистон Вазирлар маҳкамаси йиғилишларида рус тилида сўзлашиш тақиқланди», — дейилади хабарда.

Нурсултон Назарбоевнинг ўзи ҳар икки тилда эркин сўзлашади. Кўплаб қозоқлар, айниқса, она тилини яхши билмайдиган юқори мансабли шахслар рус тилида сўзлашишади.

Маълумки, 20 февраль куни Қозоғистон президенти лотин ёзувига асосланган янги таҳрирдаги миллий алифбони тасдиқлаган эди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *