Эзгулик йўлида қилган ишингизга яраша мукофот олиш учун жуда катта имконият
яралибди, дейди Дониш домла. ЎзАда ёритилган қуйидаги хушхабарни эътибор билан ўқиб чиқинг ва жамиятимизни тозалашга астойдил бел боғланг! Коррупция ҳолатини аниқлаш унчалик машаққат эмас. Жамоатчилик фикри — жамият кўзгуси, деганларидек, жуда кўп «қимматли» маълумотларга эга бўласиз. Бу маълумотлар тўғрилигини албатта аниқлаб, ишонч ҳосил қилгач, тегишли жойларга тақдим этсангиз, қучоқ-қучоқ мукофотлар умрингиз безагига айланади! Ҳаракатга — баракот, деган ҳикматга амал қилинг ва жамиятимиз тараққиёти йўлидаги улуғвор курашларда фаоллик кўрсатинг. Ана шунда Сизга, мукофотлар муборак бўлсин, дея тасаннолар айтишдан мамнун бўламиз, дейди яна бир бора Дониш домла барча элпарварларни илҳомлантириб.
Бу мавзуда талабаларимиз билан ўтказаётган давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Ҳокимлик вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутасаддилари жиноятчиликка қарши кураш борасида қилаётган маърузалари, интерфаол тадбирлари ёш авлодни чинакам камолга етказишга хизмат қилмоқда.
Коррупция ҳолатидан хабардор қилганлар мукофотланади
Ўзбекистонда коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартиби жорий этилади.
Коррупцияга қарши изчил кураш олиб борилаётганига қарамай, жамият бу иллатдан ҳамон азият чекиб келмоқда. Пора олган, таъмагирлик қилган мансабдор шахслар, давлат органлари ходимлари ҳақида ҳар куни эшитишимиз ҳам бор гап.
Адлия вазирлиги коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли, ақлли ва инновацион кураш чораларини қўллашга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаблар ва шароитларни бартараф қилишга асосий урғу берилаётир.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиевнинг ЎзА мухбирига маълум қилишича, кўрилаётган чораларнинг дастлабки самаралари ҳам бор. 2016 йилда 44 нафар ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсатгич 11, 2018 йилда эса 1 нафарни ташкил этган.
Бу билан чекланилмасдан вазирлик томонидан тизим ходимлари фаолиятини ўрганишга қаратилган рейдлар ҳам ўтказилмоқда. Жорий йилнинг февраль-апрель ойларида Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидаги 103 нотариал идорада ўтказилган рейд текширувлари натижасида аниқланган қўпол ҳаракатлар учун 8 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 21 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган.
Ходимларни аттестациядан ўтказишда жамоатчилик назоратини назарда тутувчи мутлақо янги механизм жорий этилди. Бу жараён minjust.uz орқали тўлиқ онлайн тарзда транслация қилинмоқда.
Адлия органлари ходимларининг 60 нафари шу тарзда аттестациядан ўтказилганда, уларнинг 33 нафари эгаллаб турган лавозимига лойиқ, деб топилди. 17 нафарига 6 ой синов муддати белгиланди. 10 нафари эгаллаб турган лавозимига нолойиқ, деб топилиб, вазифасидан озод қилинди.
Таълимдаги коррупцияга жиддий зарба бериш мақсадида Тошкент давлат юридик университетидаги якуний давлат аттестация жараёнини онлайн тарзда тўғридан-тўғри узатилади.
Жамоатчилик назоратини рағбатлантириш мақсадида адлия органлари ва муассасалари мансабдор шахслари томонидан содир этилган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартиби жорий этилади.
Коррупцияга қарши курашиш борасида Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган шу каби ишлар ҳақида ЎзА мухбирининг адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев билан суҳбатида тўлиқ танишасиз.
Сайтимизни кузатиб боринг.
Норгул АБДУРАИМОВА, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/korruptsiya-olatidan-khabardor-ilganlar-mukofotlanadi-21-05-2019
Korrupsiya -lotincha so’zdan olingan bo’lib, «buzish», «aynish» degan ma’noni anglatadi. Biz korrupsiyaga qarshi kurashmas ekanmiz, bu holat jamiyatimizning parokanda bo’lishiga ham olib kelishi mumkin. Shunday ekan, bundan jirkangan holda, astoydil qarshi kurashishimiz kerak.
Korrupsiya holatidan xabardor qilgan insonlar mukofot olishga loyiqdir. Chunki ular oddiy inson emas, davlatimiz, jamiyatimiz ravnaqi yo’lida to’sqinlik qilayotgan to’siqlarga e’tiborsizlik qilaolmaydigan, nohaqliklarga oldida ko’z yumib ketaolmaydigan insonlardir.
Karupsiya davlatni yuksalishiga tõsqinlik qiladigon. Uni yemiradigon jirkanch illatdur. Biz bundan nafratlanib. Bu illatni yõqotishimiz kerak