Ҳаёт берган ҳикматлар
ЎзМУ Журналистика факультетида таҳсил олган Ҳидоят Тўрахонова бугун ҳикматларга бой адиба бўлиб етишган, дейди Дониш домла ундан ибрат олишга ундаб.
- Камгап одамдан ҳам қўрқмоқ керак. Бошида арзирли фикр бўлмаганидан жим турган эмасмикин?
- Сукунат ҳамиша ҳам ризолик аломати эмас. Ёлғонни бекитиш воситаси бўлиши ҳам мумкин
- Ҳатто сенга унча ёқинқирамайдиган таниш – билишларингнинг ҳам қадрига ет. Уларнинг ҳам ҳаётингда ўз ўрни борлигини унутма.
- Эркин, ўзи истагандек яшашни ҳамма ҳам истайди. Фақат бу истак ўзгаларни ғам – ташвишга қўймаса б
- Агар ёлғон деган ғаддор бўлмаганда, ёмоннинг юзидаги ниқоб ҳақиқатни тўсиб турмаган бўлур эди.
- Ёлғон бемаза қовунга ўхшайли. Уруғи кўп.
- Коптокни куч билан деворга урсанг ўзингга қайтиб келгани каби ёмонлик ҳам эгасига тез қайтади.
- Қаердаки, ҳис – туйғулар ақлга бўйсинмас экан, ўша ерда жабр – ситам тўқмоғи кимнингдир бошига тушмоғи тайин.
- Ёлғон бамисоли тўқилган рўмолдек бир чокидан кетса бас…
- Тажриба сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб берадиган – элак.
- –Дангаса деб кимни айтадилар?
- Қўлидан келади, аммо қилишни истаймайди.Ғайратли киши эса кучи етмаганда ҳам ҳаракатдан тўхтамайди.
- –Менга шундай бир насиҳат айтингки, мушкул аҳволга тушганимда у менга асқотсин.
- — Афсуз алангасида ўзингни ёқма. Ҳеч нарсани ортга қайтариб бўлмас .Аҳволингни енгиллаштирадиган биринчи тадбир шудир.
- Бирор ёмонликка қўл уришдан аввал болаларингни ўйла. Қайтар дунё деганлари сени четлаб ўтганда ҳам болаларнинг олдидан чиқиши мумкин.
- Уялиш учун уят нималигини билиш керак.
- Донишманд йўлда бир кишини учратиб қолиб ундан сўрабди.
— Йўл бўлсин?
— Дўст қидириб кетмоқдаман.
— Дўст деб кимни танурсан?
— Худди ота – онамдек меҳрибон, фидожон ва дуогўй…
— Бўлди. Ундай дўстни қайта топмассан…
- Тарбиянинг асоси нима? – деб сўрасалар, айтинг ибрат, ибрат ва яна ибратдир.
- Кўп ҳукмронларни кўрди бу қадим дунё. Аммо тағдир каби енгилмас, барчани бирдек бўйсиндирувчисини кўрмади.
21.Душманинг қиладиган ёмонлик дўстингнинг ҳам қўлидан келишини унутма.
22.Ўзимни енголмаганимдан кўп пушаймон бўлдим.
- Тағдир йўриғи билан гоҳо хатоларинг ҳам яхшиликка хизмат қилиши мумкин экан…
- Танбеҳ бериш танбеҳ эшитмоқдан ҳам оғир.
- Баъзи кўнгилсизликларни олдиндан сезасан. Сезиб туриб хатога йўл қўясан. Шунинг учун кўнгилга ҳам қулоқ тутмоқ керак.
- Сен ғолиб бўлишинг учун кимдир мағлуб бўлиши керак. Кимдир аза очганда сен тўй қилгандек бўласан…
- Одамийлик нима десалар, айтинг: ўзингга истаганингни ўзгаларга ҳам истамоқдир.
- Сир бермай, синчи бўл.
- Ғазаб қамчиси аввал эгасига тегади.
- Ғазабингни яширма, аммо хадидан ҳам оширма.
31.Бало ётдан келса келсин, дўстдан келмасин.
32.Дарднинг келиши осон дейдилар.Чунки уни тезроқ келишига ўзимиз йўл очамиз. Қани энди кетиши учун ҳам шундай шаҳд билан кураша олсак эди.
- Бошингдан ўтган эски уқубатларни ўйлаб ортиқ ўртанма. Қайта – қайта эслаб қийналиш бир иш учун бир неча бор жарима тўлаш билан баробар.
34.Қўлга киритганларинг бари омонат эканини унутма. Чунки дунёга тааллуқли ҳамма нарса унинг ўзидек сен учун омонатдир.
- Ҳаётда шундай бурчларинг бўларканки, уларни бажармоқ бахт эканини кечроқ англаркансан.
36.Шукрона айтишга имконингиз борлиги учун шукрона денг.
- Шошилган тойилур деган эди Ҳазрат Мир Алишер. Сиз айниқса рақибга хужум қилмоққа шошилманг. Бир оз фурсат ўтсин.Шунда ҳаммаси ойдинлашади.
38.Ҳазил билан айтилган танқид рўй – рост берилган танбеҳдан кучлироқ таъсир қилади.
- Ёлғон баҳона тўқиш учун озроқ фантазия бўлса бас. Аммо уни айтиш учун уятдан қизармайдиган юз керак.
- Хатоларга қараб тўғри йўлни топмоқ керак.
- Умрини яшаб бўлиб ўлимини кутаётган қариячалик муштоқ кутгувчини кўрмадим.
- Ҳаммага бирдек бўлганинг билан сени барча бирдек қабул қилмас экан.
- Эй, ўғлим, эр билан эркакнинг фарқини билгил.
44.Назаримда қўйилган мақсаддан ҳам унга қандай, қайси йўл билан етиш муҳимроқ.
- Бахт ҳам, бахтсизлик ҳам нисбий эканини билиб турган одам дард-у, қувончни бирдек сокин қабул қилади.
46.Қизи тенгиларга гап отганлар ўғлига куёвжўра бўлмоқдан ор қилмайдиган отага ўхшайди.
- Маслаҳат бергувчи ва юпатгувчи кўп, аммо ҳеч бири сен чеккан дард билан оғримаган.
- Баъзан бир муаммони бартараф қилсанг, иккинчи муаммога йўл очилади. Шунинг учун донишмандлар ҳаёт курашдан иборат дейишганмикин?
49.Аҳмоқни енгиш қийин. Душманнинг ҳам ақлли бўлсин экан.
- Бировдан хафа бўлганимда дарров унинг яхши томонлари ҳақида ўйлашга ҳаракат қиламан…
Ҳидоят Олимова,
адиба
Сўнгги фикрлар