Ҳаёт синовлари элимизни янада жипслаштирмоқда!

Лола Каримова-Тиллаева Президентимиз ҳолатини маълум қилди ва одамлардан дуолари билан қўллаб-қувватлашни сўради

  • Автор 
  • Душанба, 29 Август 2016 14:35

  Президентимизнинг айни вақтдаги соғлиғи ҳолати ҳақида фарзандларидан бири Лола Каримова-Тиллаева ўзинингфейсбукдаги саҳифасида маълумот бериб ўтган.

 “Турли хил гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида бизнинг оилада ўтган хафтанинг охирида содир бўлган қайғули воқеа ҳақида ушбу саҳифам орқали сизга маълумот бермоқчиман.

Шанба куни адамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий муолажалар олмоқдалар. Ҳозирги пайтда ҳолатлари шифокорлар томонидан стабил деб баҳоланмоқда. Айни пайтда келгусидаги соғлиқлари борасида қандайдир тахминлар қилиш анча эрта.

Мен сизлардан турли хил гап-сўзлардан йироқ бўлиб, оиламизнинг шаҳсий ҳаётига хурмат билан муносабатда бўлишингизни илтомос қиламан.

Ушбу дамларда отамни ўз дуолари билан қўллаб-қувватловчи барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман”.

***

ЭЛИМ

Фото Муаззам Иброҳимовой.
Фото Муаззам Иброҳимовой.
Фото Муаззам Иброҳимовой.
Фото Муаззам Иброҳимовой.

Набирасин — новвотим деб, суйган элим,

Қалдирғочим, қанотим деб суйган элим
Юзга юзлаб қолганда ҳам хушчиройим.
Кўнгли эккан боғларидек кўркам элим!

Илигида Алпомишлар тўқлиги бор,
Тўқсонда ҳам тўққиз гўдак шўхлиги бор,
Момоларин фариштадай қўхлиги бор
Эъзозласам, эриб кетар эркам элим.

Болам десам, боқишлари беғубор шўх,
Отам десам, дуолари дунёда йўқ.
Удумлари ўзида бор, оламда йўқ.
Топганини тўйларида тўккан элим.

Ўзи киймай қудасини ўйлаганим,
Куёвларин ўғилдайин сийлаганим,
Аразлари адоватни билмаганим.
Келинлари олимларни туққан элим.

Кулча нонсиз олов ёқмас тандирига,
Меҳмонлари гард қўндирмас капгирига,
Қариса ҳам ёқайин деб кампирига
Ўсма, хино, райҳонгуллар эккан элим.

Уй тўрини улуғига бўшатганим,
Боласини бобосига ўхшатганим,
Кичигин ҳам сизлаб-сизлаб хушлаганим.
Одобини оқиллардан уққан элим.

Султонларни тебратади бешигида,
Эллик қўшни хаққи қутлуғ эшигида.
Тупроғини улуғлаб, шеър қўшиғида
Халол ризқин меҳнат билан йиққан элим.

Кўпнинг дарди қордай ёққан соқолига,
Юрак қурғур бефарқмас юрт камолига.
Ишонади авлодларин иқболига
Орим деса оқсоқоли чиққан элим.

Дастурхонинг тўлиб турсин ризқинг билан,
Ўзлигингни асра жону-жисминг билан.
Ўзгачасан ЎЗБЕК деган исминг билан
Сўрисига маҳалласи сиққан элим.

Дарахтларин бир илдизи киндигимда,
Ҳар тилагим тақдим қилдим кипригимда,
Мен ким бўпман,боримда ҳам, йўқлигимда
Яратганга бир хислати ёққан элим.
Буҳорийлар, Термизийлар туққан элим!!!

Муаззам Иброҳимова

***

Фото Sharh Uz.

Жонажон юртимиз Отасига

Юрагимнинг кўзёшлари тинмай қолди,
Умрим на тун, кундузлигин билмай қолдим,
Уйгинангда тўй бўляпти, тур, Бобожон,
Сенсиз дилга хуррамлик ҳам сиғмай қолди…
Кўзларингни оч, Бобожон, оламга боқ —
Осмон қадар кўтарилган Сенинг байроқ!

Қара, сени кутаяпти ёрқин ҳаёт —
Давлатингга ўзинг бош бўл, топиб сабот!
Атроф тўла — дуойингга очиқ кафтлар,
Сиҳатингни кутаётган янги авлод!
Улар ҳалол меҳнатингнинг ҳосиллари,
Улар билан давом этгин мақсад сари!

Ғийбатларга йўл қолдирма, элнинг беги!
Ўзбек ҳали минг йил яшар, ўлмас, дегин!
Тилларини тишлаб қолсин, думин қисиб,
Мум тишласин ҳаракат-у озодлиги!
Ўрнингдан тур, қаддингни тут, тур, Бобожон!
Бизлар каби соғ-навқирон юр, Бобожон!

Фисқ-у фасод тарқатмасин кас-алдоқчи,
Соғай, Бобо, истиқлолга ўзинг соқчи!
Сен келтирган эрк шукҳидан нурманд қизинг —
Ўзбек номин дунёларга кўрсатмоқчи!
Бизлар билан олға-олға юргин, Бобо!
Ёруғ олам тургунича тургин, Бобо!

Ё, Худойим!
Асра уни юрти учун!
Ёмон қолиб, дардни унга бердинг нечун?
Милён-милён фарзандига қайтар уни —
Уйимизда тўй бўляпти ахир бугун!
Ўзинг билгувчисан, Аллоҳ, шафқат қилгин,
Унга минг йил умр бериб, Давлат қилгин!

Бир-ярим кун хаста бўлар тирик жонмиз,
Уни севдинг — биз қулларинг тинч-омонмиз…
Ҳурлигимиз байроғини тутқизганинг —
Ислом Бобо борки, биз ҳам қаҳрамонмиз!
Бутун дунё ҳавас қилган юрт қил яна,
Юртбошимиз тўрт мучасин бут қил яна!

Ўтинаман, ёлвораман, Парвардигор,
Менинг бори умрим унга бериб юбор!
Унга умр керак, мен-чи — бир пул,
Унинг тугамаган буюк ишлари бор!
Мағфират қил ва шафқат қил, Яратганим,
Яна минг йил юртбош бўлсин Бобом маним!

Алия Темурийзода https://www.facebook.com/temuriyzoda

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *