Ҳақиқатнинг ойдин йўли: Раҳбарликка шундоқ танловлар бўлса!
Таълим соҳасини ривожлантиришнинг ёрқин йўли — соҳани ҳар
томонлама билган кадрлар масъул лавозимларга танлов йўли билан қўйилиши зарур. Бу борада дадил қадам қўйган Халқ таълими вазирлигига омад тилаймиз, дейди Дониш домла дардини достон қилмасдан…
Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимларига ишга таклиф этади
21 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирлик марказий аппарати таркибидаги барча бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган эди.
26 июнь куни эса ташкил этилган пресс-брифингда Шерзод Шерматов вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқларининг нима учун ишдан бўшатилганига изоҳ берган эди.
Бугун, 28 июнь куни Халқ таълими вазирлиги тизимни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мактаб таълимини юксалтиришда аниқ таклифларга эга бўлган шижоатли, замонавий фикрлайдиган ва энг муҳими, ёш авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни раҳбар лавозимларига таклиф этади.
Маълумотлар hr@xtv.uz электрон почтасига юборилиши керак.
Номзодлар хатда қуйидаги маълумотларни кўрсатадилар:
- Исм-фамилияси;
- Яшаш манзили;
- Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail, телеграм);
- Сиз тизимдаги қайси бўғинни ривожлантира оламан, деб ўйлайсиз? (вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, вилоят бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари, таълим муассасаси раҳбарлари лавозимига);
- Шу лавозимга нега айнан Сиз муносибсиз (100 тагача сўз)?
Хатга, албатта, CV ёки шахсий маълумотнома ҳамда 3х4 хажмдаги расм илова қилиниши керак.
https://www.xabar.uz/keb
Сўнгги фикрлар