Ҳақиқат жамоли

ЎзМУ Журналистика факультети талабалари шу даргоҳда таҳсил олиб ҳаётда

муносиб ўрнини топган Устоз публицистлар, ёзувчи-шоирлар, давлат ва жамоат арбобларига ҳавас билан қарайдилар. Ёшлар албатта катталардан ибрат олади. Журфак талабаларига биз шу даргоҳдан етишиб чиққан улуғ Устозлар қатори атоқли адиб ва публицист Хайриддин Султонов ижодий маҳорат мактабидан сабоқ берамиз. Устознинг «Ҳақиқат жамоли» китобини қунт билан мутолаа қилган бўлғуси журналистлар ижодий маҳорат сирларини ўрганадилар, дейди Дониш домла.

Хайриддин Султоновнинг янги китоби нашрдан чиқди

Хайриддин Султоновнинг янги китоби нашрдан чиқди

Чамаси чорак асрлардан бери ўзбек китобхони ёзувчи Хайриддин Султон номини унутаёзган эди. Орадан кечмиш шу йиллар давомида у балки янги асарлар ҳам яратгандир. Демак, ижодкор ёзмасдан яшай олмаслиги айни ҳақиқат кўринади. 
Мана яқиндагина Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг “Ҳақиқат жамоли“ номли китоби чоп этилди.
Китобга адибнинг қирқ йиллик ижодий фаолияти давомида ёзилган юзлаб мақола, бадиа ва суҳбатларидан ўттиз битта намуна танлаб олинган.
Тўпламнинг биринчи бўлими – “Адабий мақолалар“ ёниқ қалб, теран нигоҳ ва мушоҳадалар маҳсулидан иборат.
Улардан бири Қуръони каримнинг илк ўзбекча таржимони ва муфассири атоқли олим Алоуддин Мансурнинг улуғ хизматлари хусусида.
Шунингдек, тўпламдан Абдулла Қодирий номи ва асарлари билан боғлиқ учта мақола жой олган.
“Ҳақиқат жамоли“да жамланган мақолалар тарих мулки эмас, балки бугуннинг ҳам қалбларни уйғотадиган акс-садоси“ дея янги китобга таъриф беради “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев.
Эътиборлиси шундаки, тўплам муаллифи ўқувчи фикрини одоб-ахлоқ ва маънавий юксаклик тамойилларига маҳорат билан жалб эта олган ва шу йўлда мулоҳаза юритишга ундай олади.

 

http://uza.uz/oz/society/khayriddin-sultonovning-yangi-kitobi-nashrdan-chi-di-12-07-2019

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *