Ҳақиқий Табиб қандай ва сохта «табиб» қанақа бўлади?
Саратон (рак) дардига ҳақиқий даво топилди!
Шу дардга чалингач, унга шифо топиш йўлида роса изланган эдик. Изланишлар илмий асосларга ҳам уланиб кетди ва ниҳоят, жуда нозик дард – саратон (рак) касалига даво топилганига амин бўлдик! Бу борада энди ким дардига даво истаб келса, бемалол асосли жавоб бера оламиз. Ундан тўғри хулоса чиқарганлар ва тавсияларимизга амал қилганлар дардига даво топаётганини кўриб, уларнинг қувончига шерик ҳам бўлаяпмиз!
Бугун суҳбатимиз аввало ҳақиқий Табиб қандай ва сохта «табиб» қанақа бўлиши ҳақида.
Ҳаётда учратган биринчи табибим – Назира опа эди. У 1991 йили мени табобат йўли билан гепатит хасталигидан халос этган эди! Асли ҳамшира бўлган опамиз ўзи табобат йўли билан гепатит дардидан соғайганини айтиб бергани сира ёдимдан чиқмайди.
1993 йилда яна бир нозик дардга чалиндим. Ўшанда филолог дўстим Ўрол Ўзбек жонимга оро кирган! Унинг муолажасидан сўнг батамом соғайиб кетганман.
Ўрол Ўзбек – ҳақиқий табиб эканининг сабабини теран англаб етдим. Аввало унинг ўзи оғир дардга чалинган. Шифокорлар даволай олмагач, «тузатиб бўлмайди, сўнгги кунларини уйида кўрсин» деб жавобини бериб юборишган экан…
Оилада уни сўнгги манзилга кузатишга ҳозирлик кўрила бошланганида Ўрол ака табобатга оид бир китобни кўриб қолади. Асли филолог бўлган зиёли инсон ўша китобдан ўзининг дардига даво топади! Оллоҳга таваккал қилиб, китобда баён этилган муолажаларга киришади ва тамомила соғайиб кетади!
Бошидан ўтган табиб, деганлари шу бўлади!
Ўрол ака жигар касаллигидан қандоқ даволанган бўлса, бошқа беморларга ҳам шу усулни тавсия эта бошлайди. Табиийки, дарди бир бўлган беморлар ҳам тузалиб кетаверади. Шу тариқа Ўрол Ўзбек – ҳақиқий табибга айланади.
Шу ўринда Табибларнинг қай бири – ҳақиқий, қайси бири – сохта эканини очиқ баён этишимиз мумкин. Яъни, «даволайман» деган касалига ўзи дучор бўлмаган кимса – сохта табибдир.
Табиблик – бирор касалликни даволаш усулларини у ер-бу ердан эшитиб ёки ўқиб олиб, «фалон гиёҳни ичсангиз тузаласиз» дейишдан иборат эмас! То ўзи ўша касалликка дучор бўлиб, бошидан ўтказмагунча ҳеч ким табиб бўла олмайди.
Бирор касалликни бошидан ўтказиб, ўзи қандоқ соғайган бўлса – ўша усулда даволаётган инсонгина ҳақиқий Табиб бўла олади!
Мен ғоят хавфли касалликларга дучор бўлиб, табобат йўли билангина шифо топган ва Табибликни бўйинига олган икки Инсонни обдан ўрганиб, кузатиб, муолажаларини таҳлил қилгач, тан берганман. Яъни, жигар хасталигидан даво топган – Ўрол Ўбек ва қандли диабеддан бутунлай соғайган – Шерқўзи Ғозиевни ҳақиқий Табиблар сифатида эътироф этаман.
Ўзим эса саратон (рак) касалидан соғайганимга шукроналар айтаман ва бу хасталикка дучор бўлганларга энг тўғри маслаҳатни бера оламан. Бу борада ҳам албатта улуғ Табибимиз Шерқўзи Ғозиевнинг сабоқлари биз учун олтиндан қимматдир.
(Бу борада савол туғилганлар учун телефон ва телеграм рақамини ҳам маълум қиламиз: +998909120963).
***
Бошидан ўтказган табиб, деганлари ҳаққати рост гап экан.
2018 йил ёзида саратон касалига дучор бўлган эдим. Бу дард билан қай йўсинда курашиб, яшашга, ҳаётга интилганларим ҳақида «Саратондан соғайтирган сеҳр» деб номланган китобимда батафсилроқ ҳикоя қилаяпман. Кимки бизга ўхшаб ихлос билан интилса, иншооллоҳ, саратон дардига йўлиқмагай! Бу дардга чалинганлар тамомила тузалиб, отдек бўлиб кетар экан!
Соғлом давримда ва саратон (рак) касалига дучор бўлиб, соғайиш умидида юрган пайтларимдаги ҳолатларимга эътибор қилинг:
2018 йилдаги ҳолатим
2019 йилдаги ҳолатим
2020 йил қишдаги ҳолатим
2020 йил ёздаги ҳолатим
2021 йилдаги ҳолатим
2022 йил январдаги ҳолатим.
Бу дардга чалинганлар аввало онколог шифокорларга мурожаат қилишларини маслаҳат берамиз. Замонавий тиббиётдан шифо топганлар жуда кўп, албатта. Гап шундаки, рак (саратон, ўсма) касалининг 2 хили бўларкан.
Биринчиси, жайдари тилда айтганла — «эркаги». Уни врачлар жарроҳлик йўли билан олиб ташлар экан.
Иккинчиси «урғочиси» бўлиб, бутун танангиз бўйлаб томирлаб (шифокорлар тилида — «метастаз» бўлиб) кетаркан. Метастаз [юн. metastasis – кўчиш, жойни ўзгартириш] – касаллик қўзғатувчиси (бактерилар, ўсма ҳужайралари ва бунинг бошланғич ўчоқдан организмнинг бошқа аъзоларига қон ёки лимфа орқали ўтиши натижасида вужудга келадиган иккиламчи патологик манба (иккиламчи касаллик ўчоғи). Қон ёки лимфа оқимига ўтган бактериялар бирор аъзода ва лимфа йўллари орқали тарқалиб, янги ўсма тугунларини ҳосил қилади («М.» термини, асосан, ана шу жараённи ифодалаш учун қўлланади).
Шифокорлар «метастаз»ни даволаш учун ўта қимматбаҳо кимёвий дориларни кўп тавсия этади. Афсуски, уларнинг бирортаси бу балони тузата олмайди. Буни шифокорларнинг ўзлари ҳам жуда яхши биладилар ва «ракни медицина тузата олмайди» деб тан олиб қўя қолишади.
Минг афсуски, ракка дучор бўлганларга ўша кимёвий дориларини бизнес қилишга уринаётганлар ҳам кам эмас экан… Улуғ Табибимиз Шерқўзи Ғозиев рак ва «метастаз»ни табобат йўли билан даволаш усулини топган. Бу борада Табиб билан маслаҳатлашмасдан туриб, ўзингизча даволанишга уринманг. Чунки, унинг ҳам ўз сир-синоати бор. Инсон саломатлиги билан ўйнашиб бўлмайди. Бу ноёб ўсимликни соҳа мутахассислари албатта илмий тадқиқ этишларини кутиб қоламиз.
Бу дардга чалинганларга унинг давосини ўргатиш, саратон балосидан азият чекиб юрган беморларни табобат йўли билан даволаш кони савоб эканини англаб етганман.
Шифо – Оллоҳдан экан, Яратганнинг ўзи Табибликка лаёқатли бандаларига аввало касаллик дардини бериб, давосини кўнглига солар экан! Демак, машҳур ҳикматнинг аксини ҳам очиқ айтиш керак: бошидан ўтказмаганлар ҳақиқий табиб бўлолмас экан…
Минг афсуски, бирор касалликни бошидан ўтказмай, ўзича соддадил беморларни «даволайман» деб юрган баъзи кимсалар қанчадан-қанча одамларнинг умрига зомин бўлаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди… Шу тариқа улар эл орасида Табиблик шаънига иснод келтирмоқда, одамларда ишонч йўқолишига сабаб бўлмоқда…
Табиблик – бизнес эмас! Дард устига чипқон бўлиш – кечирилмас гуноҳдир!
Қайсики банда ўз нафси ва чўнтагини ўйлаб «табибман» деб бировларнинг соғлиғи, бинобарин, тақдири билан ўйнашаётган экан, бунга бефарқ қараб бўлмайди! Шунинг учун бирор бемор қайсики табибга мурожаат қилмоқчи бўлса, аввало унга шундай савол бериши керак: «Ўзингиз шу касалликка учраганмисиз?..»
Мабодо, ўша дардни бошидан ўтказмаган бўлса, демак, у сохта «табиб»…
Инсоннинг умри, соғлиғи, тақдири билан ўйнашиб бўлмайди, азизлар!..
Ҳақиқий Табиблар – замонавий тиббиётнинг қаноти ҳисобланади.
Бемор одам учун энг муҳими – дардига даво, ҳақиқий шифо топиши ва жони оғримасдан яшашидир! Бу эзгу йўлда барчага омад тилаб қоламиз.
Дониш домла
Ustoz, Alloh dard berarib, uning shifosini ham beradi degan hikmatli gap bor xalqimizda. Sizni maqolangiz yosh avlodlar uchun shu hikmatni hayotiy misol bilan isbotlab beribdi. Alloh o’zi buyuk.