ХАЛҚИМ ВА ХАЛҚУМ…

Ҳаётни ҳар ким ҳар хил тушунади…

Киноанжу

Яшашга кўп нарса керакмас:
Бир қултум сув ва бир бурда нон.
Озодлигин кўп нарса учун
Айрибошлаб яшагай инсон.

Ози етар, кетар бўлса кўп,
Ҳою-ҳавас банди қилгайдир.
Соғлиқ қадрин аксари инсон
Йўқотгандан кейин билгайдир.

Дўст тўплама битта бошингга,
Салом-алик қилганлар сонсиз.
Кўрдим қанча “улфатижон”лар,
Зўракидир суҳбати, жонсиз.

Кўклам танда янгилар қонни,
Куртакларга зўр қудрат жодур.
Баҳор айёми ишрат они,
дея ғазал битмишдир Бобур.

Гулга ари келар табиий,
Чўққилардан сув оқар сойга.
Чуғурлашар болакайлар шод,
Давраларда бой боқар бойга.

Табиатдан узилган инсон
Хаёллари бўлгай ҳавойи.
“Ижодимга, халқимга кетдим!”
дея наъра тортган Навойи!..

Кўрдим қанча паст-у баландни,
Нафс қуллари ўйлар халқумни…
Эл дардига дармон бўлай, деб
Мен ҳам куйлаб ўтгум халқимни…

 

Тўлқин ЭШБЕК

2024 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *