Тафаккур мушоҳадалари
ЎзМУ мураббийлари ижодидан
Фалсафий ғоялар ҳақиқатга, моҳиятга қаратилган фаолият ёки фикрларш усулидир
≠
Ғоялар фалсафаси – моҳиятига мос тушунча, қарашлар мажмуидир
≠
Фалсафани моддийлик қобиғида тасаввур этиш жисмнинг қули бўлишга ундайди
≠
Фалсафий ғоялар ҳақиқатни айта олиш учун фикр эркин бўлиши керак
≠
Фикр эркин бўлмаган жойда ҳақиқатнинг сояси ҳукмрон бўлади
≠
Ҳақиқатнинг соясини ҳақиқат деб қабул қилиш ва унга кўникиб яшаш қуллик фалсафасидир
≠
Яшаш фалсафаси фаолият ва бунёдкорлик ғоясида мужассамдир
≠
Ота-она ҳаёт бўлса, тор уйи кенг, бўлмаса кенг уйи ҳам тор бўлур.
Ибодулла Эргашев,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети миллий ғоя ва ижтимоий фалсафа кафедраси профессори
(Давоми навбатдаги саҳифаларда ёритилади. Сайтимзни кузатиб боринг).
Файласуф устознинг ҳар бир сатри замиридан олам-олам маъно кашф этса бўлади. Айни пайтда устоз талабаларга таълим-тарбия бериш билан бир қаторда қалам тебратиш бобида ҳам намуна кўрсатмоқда.
Ҳар бир инсон бу ҳаётда яшар экан, ўзининг ҳаёт фалсафасига эгадир. Устоз тафаккурининг чексиз уммонидан қайнаб чиқаётган бу фикрлар биз шогирдларга ҳам илҳом бағишласа не ажаб?
Uzr, «Сайтимзни» jumlasida xatolik ketibdi. «i» harfi yozilmabdi.
Ota-ona dunyodagi eng katta boyligimiz. Ularni borligida qadrlashimiz, e’zozlashimiz lozim.