Илмнинг умидбахш йўллари
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов бир гуруҳ ёш иқтидор соҳиблари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда илм йўлини танлаган бир гуруҳ ёш иқтидор соҳиблари – магистрантлар, тадқиқотчилар иштирок этдилар.
Университет ректори сўнгги ойларда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритар экан, электрон таълим тизими йўлга қўйилиши Миллий университетимиз рейтингини дунё миқёсида кўтаришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Дунё ягона ахборот маконига айланган ҳозирги даврда интернет тизимида замон талабига мос янги портал ишга тушмоқда.
Бу шуни англатадики, университетимиздаги сифатли таьлим тизими ҳақида дунёнинг исталган жойидан интернет орқали тўлиқ ва етарли маьлумот олиш имконидир.
Университетимизнинг ўқув бинолари халқаро таълим стандартларига жавоб бера оладиган даражада таъмирланмоқда. Шунга ҳамоҳанг равишда халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш – нафақат профессор-ўқитувчилар орқали, балки талабалар орқали ҳам амалга оширилиши зарурлиги ҳам айтиб ўтилди. Бунинг учун талабалар аввало чет тилларини, хусусан, инглиз тилини чуқур ўрганишлари керак. Шу сабаб ҳам, ЎзМУ Хорижий филология факультетида талабаларга ўзбек, рус, инглиз тилларини мукаммал ва тизимли, муддатли ўргатиш учун “Халқаро тил маркази” очилди. Марказнинг кейинги йилларида олиб бориши керак бўлган асосий мақсадлардан бири ўргатилаётган чет тиллар сонини кўпайтириш ҳамда нафақат чет тилларни, балки университетимиз чет эл талабалари учун Ўзбек тилини ҳам ўргатиш мақсадида ўзбек тили курсларини очишни режалаштирган.
Университетимиз ва чет эл университетлари ўртасида шартномалар тузиш, унга кўра ЎзМУ талабалари уларнинг ўқув масканларида, чет эл талабалари бизнинг университетимизда ўқишлари учун таълимда ўзгартиришлар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди, хусусан, дарс жадвалларига янги фанлар киритилмоқда, контакт соатлари жорий этилди.
Хорижий филология факультети 3 курс талабаси Нурхон Исмоилова Халқаро тил маркази ташкил этилганидан талабалар жуда ҳам хурсанд эканлигини, энди улар бундай имкониятдан унумли фойдаланишлари кераклигини ва албатта хорижий тилларни пухта эгаллаб университетимиз довруғини бутун дунёга ёйишга тайёрлигини билдирди.
Университет талабаларининг олдинги йилларга қараганда ахборот ресурс маркази ва кутубхоналардан фойдаланиш кўрсаткичи ҳам ошганлигини ўзидаёқ талабаларнинг илм-фанга қизиқиши ортганлигини билиш мумкин.
Очиқ мулоқотжа талабаларнинг кийиниш маданиятига ҳам эътибор қаратилди. Миллий университет – муқаддас даргоҳ! Бу масканда таҳсил олувчилар шунга муносиб бўлишлари даркор.
Университет илмий салоҳиятини янада юксалтириш борасида қатор вазифалар амалга оширилмоқда. Чунончи, ЎзМУда Буюк Британиянинг Кембриж университети билан ҳамкорликда замонавий ядрофизикаси лабораторияси ишга туширилди. Университетимиз магистрлари ФАда таълимнинг амалиёт босқичида тажриба алмашиб келмоқдалар.
Кимё факультетининг 2 та кафедраси Полимерлар институтида, Физика факультетининг 2 та кафедраси эса Амалий физика институтида фаолият олиб бормоқда.
Ёш олимлардан бири Муҳаммадбобур Юсупов 1 курс талабаси бўлишига қарамасдан кимёвий лаборатория ташкил этган! У барча тенгдошдарини кимё илмига бўлган қизиқишларини янада орттирмоқда.
Магистратура босқичида қўйилаётган талаблар ҳам ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда университетимизда 925 нафар магистрант таҳсил олмоқда. Улардан 1-курсда 146 талаба давлат гранти, 305 нафари тўлов-шартнома асосида таьлимни давом эттирмоқда. 2-курсда эса 148 талаба давлат гранти, 327 нафари тўлов-шартнома асосида таҳсил олмоқда. 35 та магистратура талабалари ушбу таьлим босқичига имтиёзли равишда қабул қилинган.
Университет нашриётини замон талабларига жавоб берадиган техник ва технологик янгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Нашриёт уйининг сифат даражасини ошириш, фаолиятини кенгайтириш, бевосита Журналистика факультети талабалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Очиқ мулоқотда бўлғуси ёш олимлар ўз фикрлари ва олиб бораётган ишлари ҳақида сўз юритдилар.
Ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари) магистратура таълим йўналиши талабаси, Президент стипендиати Шоҳруҳ Шодмонов ўзининг “Grant up” дастури ҳақида маълумот берди. У яратаётган дастур асосида талабалар Ўзбекистон ва жаҳон мамлакатлари олий ўқув юртларида эълон қилинаётган грантлардан биринчилардан бўлиб аниқ ва тўлиқ маълумот олишлари мумкин бўлади. Дастур жуда оддий кўринишда бўлиб, замонавий мобил қурилмалар орқали осон ва тезда фойдаланиш мумкин.
Биология-тупроқшунослик факультети 1-курс магистранти, Мирзо Улуғбек номидаги давлат стипендияси соҳиби Фарҳод Эшбоев ҳозирги кунда вирусология фанини чуқур ўрганиш билан бир қаторда тадқиқот ишларини ҳам бошлагани ҳақида сўз юритди.
Очиқ мулоқотда ёш тадқиқотчилар, магистрантлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.
Отабек Алимардонов,
ЎзМУ Ёш олимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
Donish domla ajoyib suratlarni taqdim etibdilar. Ularni ko’rib davra suhbati qay darajada o’tganini tasavvur etish mumkin.
ha albatta har birimiz o’z ustimizda ko’proq ishlab o’zimizning salohiyatimizni to’la namoyon eta olishimiz kerak. Ayniqsa,chet tillarini mukammal o’rganib o’zimizning kelajagimizga poydevorni qo’yib olishimiz lozim.
Milliy universitet talabasi ekanmiz biz ham uning sha’nini kòklarga kòtarishga mas’ulmiz
Shu dargohda õqib, õrganib albatta unga munosib bõlishimiz kerak.
Jurnalist degan kasbmizga munosib bo’lishimiz kerak.
Bu muloqot talabalar va rektor munosabatlarini mustahkamlagani aniq!
Bu suhbatda ishtirok etdim va hurmatli rektorimiz talabalar va o’zlarining o’rtalarida hech qanday chegara yo’qligini va bo’lmasligini takror-takror aytdilar.
Rektor ancha faol odam ekan. Har kuni talabalar bilan muloqotlar. Bu rahbariyat bilan talabalarni yaqinlashtiradi