Терроризм – тараққиёт кушандаси
Инсоният бугун қанчалик тараққиётга эришаётган бўлса, унга ғов бўлаётган бузғунчилар ҳам кам эмас.
Олмазор туман Енгил саноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган “Соғлом миллат буюк ишларга қодир” мавзуида ўтказилган семинарда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Олмазор туман “Аёллар маслаҳат маркази” ва бошқа муассасалар томонидан ташкил этилган семинарда “Терроризм – жаҳондаги тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт душмани”, “Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашгаҳар биримиз масъулмиз”, “Соғлом миллат буюк ишларга қодир” мавзуидаги маърузалар катта қизиқиш билан тингланди.
“Одам вируси ёхуд адашганлар қисмати” фильмини коллеж ўқувчилари теран нигоҳ билан томоша қилдилар.
ЎзМУ доценти Тўлқин Эшбек, Олмазор туманидаги “Тўлқин Акром ўғли” жомеъ масжиди имом хатиби Саҳобиддин Сатимов ва бошқалар терроризм, одам савдоси каби инсоният ҳаётининг кушандалари тинч ва осуда ҳаётимизга қанчалик таҳдид солаётганини изоҳлаб бердилар.
— Огоҳлик — давр талабига айланган,- дейди коллеж директори Раъно Исмоилова.- Юртимиз осойишта ҳаётини то абад кўз қорачиғидек асраш муқаддас бурчимиздир. Демак, тинчлик учун курашмоғимиз зарурлигини англамоғимиз, дилдан ҳис этмоғимиз лозим. Бугунги семинарда ўқувчиларимиз буни яна бир бора теран англаб етдилар. Шундай анжуманлар тез-тез ўтказиб турилиши ёшлар дунёқараши муносиб шаклланишида жуда муҳим ўрин тутади.
Семинар тингловчилари бу мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Эркин Усмонов,
журналист
“Терроризм – жаҳондаги тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт душмани» ekanligini har bir mamlakatimiz fuqarosi chin dildan his qilishlari shart va majbur. Chunki, yurtboshimiz aytganlaridek, loqayd, befarq odamlardan har xil balolar chiqishi mumkin. Shuning uchun barchamiz ogoh bo’laylik!
Har kim ogoh bo’lib atrofdagi voqeylikka nisbatan befarq bo’lmasligi lozim.
Irodaxon meni kechirasiz fikringiz to’g’ri, lekin «voqeliylik» so’zi «voqelik» qilib qo’llanilsa maqsadga muvofiq bo’lardi.
XX asrning eng katta muammolaridan biri bo`lgan ushbu illat barchamizni ogohlikka chorlaydi. Unga qarshi mafkuraviy immunitetni shakllantiradigan g`oyalarni shakllantirish juda muhimdir. Yuqoridagi tadbir ham shu jihatdan ahamiyatli deb o`ylayman.
Bunday tadbirlarni sonini yanada oshirish kerak deb o’ylayman shunga o’xshash uchrashuvlar orqali yoshlar ongiga to’htovsiz ta’sir o’tkazib terrorizim yomon illat ekanligini bu ohiri fojea ekanligi chuntirib hayotiy voqelar misolida ko’rsatib borish lozim.