Япон олимасининг маърузаси катта қизиқиш уйғотди

Япон мўъжизасига дунёда лол қолмаган киши топилмаса керак.

я5

Ана шу мўъжизалар ижодкорлари эндиликда Ўзбекистон Миллий университетига тез-тез ташриф буюришиб, илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

я1

22 апрель куни Япониянинг Жикей ва Жунтендо университетлари профессори Момо Чиба билан учрашув ҳам ғоят қизиқарли ўтди.

я2

Унда Миллий университет ёш тадқиқотчилари, талабалари ҳамда ЎзМУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази тингловчилари иштирок этдилар.

я4

Япон олимасининг экология ва фармацевтика соҳасига оид маърузаси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон ва Японияда ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ишлар моҳиятан бир-бирига уйғунлиги соҳа мутахассисларининг мақсадлари муштарак эканлигини кўрсатади. Демак, ўзбек-япон олимларининг ҳамкорлиги бундай глобал масалаларни ижобий ҳал этишда муҳим аҳамиятга эгадир.

 я3

ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Hech bo’lmaganda ozgina,»hammaga katta qiziqish uyg’otgan» ma’ruzalaridan keltirilsa yanayam yaxshiroq bo’lardi. Chunki menam nimalarni aytibdi deb qiziqib kirsam umumiy gaplar ekan…
    Bu faqatgina meni shaxsiy fikrim edi xolos.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *