Ҳашар кўтаринки руҳда ўтди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети теварак-атрофини бамисоли биҳиштга қиёс қиладилар

Она табиат гўзаллигига пайваста бу манзаралар университет жамоаси саъй-ҳаракатлари, вақти-вақти билан ўтказиладиган ҳашарларда шижоаткорона меҳнатлари туфайли вужудга келганини изоҳлашга ҳожат йўқ.

  ха3 ха4 ха5 ха6 ха7

ха1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

ха8 ха9

Шу муносабат билан ЎзМУда 2-3 июль кунлари ҳашар ўтказилди. Унда университет профессор-ўқитувчилари ва ходимлари фаол иштирок этдилар. Баҳорда экилган гуллар ва бошқа кўчатларга ишловлар берилди. Университет – ҳудудида кенг миқёсда тозалаш, саришталаш ишлари амалга оширилди.

ха2

– Бундай эзгу ишларни йил бўйи давом эттирсак арзийди,– дейди ЎзМУ Касаба уюшмаси раиси Нўъмонжон Мамадалиев.– Миллий университетимиз ва бошқа иншоотларимиз ҳудудидан тортиб йўллар ва йўлакларгача баҳорда минг-минглаб туп гул кўчатлари ўтқазилган. Улар муттасил парваришни талаб этади. Қолаверса, обод масканда яшаш ва ишлаш учун ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини муттасил давом эттириш мақсадга мувофиқдир.

 

Эркин УСМОНОВ,

ЎзМУ газетаси мухбири

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. ЎзМУда бўлган хашарда хотин кизлар хам фаол иштирок этдилар. Университетимизни ўз уйимиздек яхши кўрамиз, ардоклаймиз!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *