Дин Карнасис Қирғизистонга етиб келди

Ултрамарафончи Дин Карнасис Ипак йўли бўйлаб югуришда давом этган ҳолда Қирғизистонга етиб келди.

kun.uz сайтида хабар берилишича, спортчи ўзининг инстаграм-саҳифасида эълон қилган.

«Бир неча кунлик ўта жазирама ҳаводан сўнг, салқинликдан ҳузурланаяпман», — деб қайд этган спортчи.

Карнасиснинг 525-кмлик марафони 1 июль куни Тошкентдаги Минор масжиди ёнидан бошланган эди. У, 10 кун ичида Марказий Осиёнинг уч давлати: Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудидан югуриб ўтиши керак.

Марафон, Америка ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганининг 25 йиллиги шарафига ташкил этилган. Унга, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчии Памела Спратлен старт берган эди.

 ак3

Эслатиб ўтамиз,  http://uchildiz.uz сайтимизда «Қадаминг қутлуғ бўлсин, Дин!» сарлавҳали мақола ёритилган бўлиб, унда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган АҚШ элчихонасида бўлиб ўтган навбатдаги ПрессГапда машҳур ультрамарафончи Дин Карнасис билан учрашув бўлиб ўтгани ҳақида атрофлича ҳикоя қилинган эди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *