Шернинг шерлигига не дейди итлар?!
Анчадан буён бунчалик теран памфлет ўқимагандим, дейди Дониш домла.
Бугун дунё афкор оммасининг эътибори Ўзбекистонга қаратилган. Барча расмий ва норасмий манбалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиғи ҳақида қайғурмоқда. Турли фикрлар билдириляпти. Лекин айрим Ўзбекистонни ва унинг раҳбарини кўролмайдиган, давлатимизга адоват, нафрат кўзи билан қарайдиган манқуртлар узунасига ҳам, кўндалангига ҳам иғво тарқатиш билан овора.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ким? Аввало, инсон. Инсон бўлганда ҳам яратганнинг назари тушган, толейи порлаган, 33 миллион аҳолини ортидан тўғри ҳаётга етаклаган, уларга бахт ва саодат бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон халқи ва келажаги учун жонини тиккан инсон! Бас, Президент ҳам инсон экан, албатта, истисносиз касал бўлишга, даволанишга ҳаққи бор.
Интернет тармоқлари орқали Ўзбекистон Президенти қаерда, ким билан, соат неччида, қандай ўтиргани ҳеч иккиланмай ёзиляпти. Қандай мазаси қочганинию, кимлар тиббий кўрикдан ўтказгани ва қандай ташхис қўйилгани ҳам уларнинг хабарларида бор. Шу жойда одамнинг кулгиси қистайди. Ислом Каримов таъбири билан айтганда, барака топгир, Ўзбекистон бу бедарвоза юртмидики, хоҳлаган одамни манба қилиб кўрсатиб, ўзинг ўйлаб топган иғвони ёзасан?
Ўзбекистон халқ ҳаракати (Ўзбекистон деган ном кўр қилади шу ҳаракат маддоҳларини), Озодлик радиоси (яна ўша сийқаси чиққан гаплар билан), “Фергана.ру” ахборот агентлиги (Озодликнинг “ўйнаши”) ва яна бошқа бир қатор манбалар Ўзбекистон Президентининг соғлиғи ва унинг аҳволи ҳақида, шунингдек, давлат бошқаруви ҳақида оғзига ва хаёлига келган гапни ёзиб, халқ ичида турли шов-шув уйғотишга уринмоқда. Яна айтаман, барака топгир, бу ер Ўзбекистон! Сиз ўйлаган ва хоҳлаётган ҳокимият учун кураш, тартибсизлик, виждонсизлик, уятсизлик ўша сиз яшайдиган мамлакатда содир бўлади! Ўзбекистонда эмас!
Ўзбекистон 25 йил ичида ўз оёғида бемалол тура оладиган, керак бўлса унча-мунча давлат билан тиккама-тикка гаплашадиган қудратли мамлакатга айланган. Сиз 15 йил ё 20 йил олдин билган хом-хатала давлат эмас энди! Кўзингизни каттароқ очинг! Шаҳарларимизга, қишлоқларимизга қаранг! Қандай қурилишлар, ободонлаштиришлар бўляпти, одамларимиз қандай фаровон, тинч-осойишта яшаяпти? Ўз ютуқларимиз билан фахрланамиз, лекин мақтанмаймиз. Мардлик қилиб, умрингизда ҳеч йўқ виждонингиз бўлса (агар гамбургерга қўшиб униям истеъмол қилиб юборган бўлмасангиз), тан олинг, Ўзбекистон бугун ҳар томонла кучли мамлакатга айланган.
Узоқ 25 йилни олиб, таҳлил қилиб ўтирманг, мана шу охирги уч ойни ўзини, июнь, июль, августни кўринг! ШҲТ саммити Тошкентда ўтганини эсладиз, тўғрими? Қамчиқ туннели фойдаланишга топширилганиничи? Ана, уям эсингизда.
Куни кеча Тошкентдан Бухорога, водийга поезд юргани ҳақида ҳам хабар топдингиз, албатта. Чунки бу ерда сизга маълумот етказиб берадиган айрим ўзингизнинг “ҳамтовоқ”ларингиз бор.
Рио-2016. Оооооо. Бу ҳақда энди гапирмай қўя қолай. 200 000. Ёзув билан ёзаман: Икки юз минг АҚШ доллари. Ҳар бир олтин учун. Кумуш, бронзагачи? Уларга ҳам бор. Биламан, сиз ҳам йиллар давомида тинмай “меҳнат” қилиб, бировни юзига қора чаплаб, шунча пул топяпсиз. Фақат олтин учун берилган пул – бу она сутидек ҳалол. Пешона тери. Ҳақиқий меҳнат. Юрт шаъни учун кураш. Сизникичи? Савол етарли бўлди-а? Бошингиз эгилмасин! Хафа бўлманг! Сизга ўхшаган тиррақилар ҳам керак. Сиз ҳам виждонли бўлсангиз, унда ҳаёт зерикарли бўларди! Борингизга шукр! Фақат ҳаддан ошмасангиз бўлди. Ким ҳақида гапиряпман, у инсон ҳақида гапиришга маънавий ҳаққим борми, деган саволни албатта, ўзингизга беринг! Ислом Каримов қаердаю, сиз қаерда?! Журналистман дея бу касб эгалари шаънига доғ тушира кўрманг! Ким эканлигингизни, мақсадингиз нелигини, кимларга хизмат қилаётганингизни ўзингиз ҳам биласиз, биз ҳам яхши биламиз.
Сиз Яхшиси, ўзингиз яшайдиган мамлакатлардаги демократиянинг олий намунаси дея тарғиб қилинаётган бир жинслилар никоҳи ҳақида ёзинг. Улар билан суҳбат қуринг. Зора, битта-яримта ўзингизга муносибини топсангиз… ахир ниятингиз, мақсадингиз, қилмишингиз шу эмасми? Лаббай… Бир нима дедингизми?…
Шоҳидбек Аслонов,
«Фарғона ҳақиқати» газетаси мухбири
dahshat maqolaga gap yo’q. bunaqa buzuqilik qilayotgan turshaklarni betiga tupuradigan tupugim ham hayf. Biz hech kimdan kam emasmiz- sen noinsoflardan bir necha pog’ona oldindamiz. Va albatta kam bo’lmaymiz.ham- biz istiqlol farzandlari hali ko’plab yutuqlarni qo’lga kiritamiz. O’shanda ko’rib yuraging yorilib o’lasanlar. Yurtboshimiz omon bo’lsinlar
Maqolaga gap yo’q!
Шоҳидбек Аслонов , Отангизга рахмат!!!. Жуда кучли мак,ола.
Жахон тан олди Узбекистонимизни, аммо баъзи бир (инсон дегин келмайди) кимсалар хамон тош отишади Узбекистонимизга.Хаикат аччик булади.Уни тан олиш хаммага хам эмас.