ТАБРИК!

facebook.com даги саҳифамизга табрик хати йўллаган шогирдларни дуо қилиб қоламиз, дейди Дониш домла кўзларида севинч ёшлари ила…

Қадрли Тўлқин Эшбек!

Сизни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан газета жамоаси номидан чин қалбдан муборакбод этамиз. Умрингизни фидокорона ишга бахшида этганингиз учун миннатдормиз.
Азиз устоз!
Инсон ким бўлишидан, қандай касбда ва қайси лавозимда, неча ёшда бўлишидан қатъий назар ҳамиша устоз қаршисида бола бўлиб, ўқувчи бўлиб қолаверади. Инсон ўз ишининг устаси бўлиб етишаркан, санъаткорми, қурувчими, шифокор ё журналист бўлсин, муваффақиятга эришишда, омади чопиши, барча-барчасига устознинг ўгитларисиз, ёрдами ва таълимисиз эришиб бўлмайди. Одам устози қаршисида тураркан, ўзининг мангу ўқувчи, улкан денгиздан баҳра олаётган жилға эканлигини ҳис этиб туриши ҳам Сизнинг нақадар буюк инсон, катта қалб ва жонкуяр касб эгаси эканлигингизнинг исботидир.
Ҳурматли устоз!
Сизга бу йўлда метин сабот, соғлик-омонлик, хонадонингизга файзу барака, бахт ва омад тилаймиз. Келгуси ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин!
Ниятим: дарёми, ирмоқми, не у —
Ўзанида собит олдинга юрсин,
Жилғалар кун келиб дарё бўлсин-у.
Дарёларга дарёлиги буюрсин!

 ‎Kitob Dunyosi 
***
Турсуной Каримова Дониш домла байрам муборак!
Сизга энг аввало соғлиқ, омад,бахт,давлат,барака,оилавий тинчлик,мураккаб касбингизда обрў эътибор тилайман!

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. imkoniyatdan foydalanib men ham sizni tabriklayman ustoz ishlarizga zafarlar tilab qolaman.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *