Халқаро симпозиум юксак савияда ўтказилади
Шу йил 10-11 ноябрь кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетида ўтказиладиган “Фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар” мавзуида халқаро симпозиумига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Хорижий давлатларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, уларнинг илғор тажрибаларини ҳар томонлама ўрганиш, фундаментал ва амалий физиканинг замонавий ютуқлари билан Ўзбекистонлик олимларни таништириш, физика соҳасидаги етакчи мутахассислар билан ҳамкорликда фаннинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ва фаолият олиб боришнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июлдаги 591-Ф сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 1 августдаги 315-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилиши режалаштирилаётган мазкур халқаро симпозиумни юқори савияда ўтказиш учун ташкилий масалалар ва тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Ташкилий гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида ана шу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан фикрлашиб олинди.
ЎзМУ Ахборот хизмати
bugungi tadbir yuqori saviyada o`tkazilgani yosh fiziklarda katta qiziqish uyg`otdi.