Олий таълим: замонавий кадрлар тайёрлаш йўлидаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мамлакатимиз олий таълим тизимида сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ином Мажидов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий ишлар бўйича проректори Олимжон Холмуҳамедов, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ўқув ишлари бўйича проректори Орифжон Зарипов ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодга билим бериш, юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

Анжуманда Биринчи Президентимизнинг 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2016 йил 2 майдаги «Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2016 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўқув биноси шу йил август ойида капитал таъмирдан чиқарилди. Бу ерда талабалар ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти йўналишлари бўйича сабоқ олмоқда. Университетда 15 кафедра ташкил қилинди, жами 37 янги фан, магистратура мутахассисликлари бўйича 8 янги фан жорий этилди. Талабаларнинг мутахассис сифатида кенг қамровли билим, кўникма ва малакага эга бўлишини таъминлаш мақсадида қўшимча 25 танлов фани киритилди. 72 фан бўйича ўқув-услубий мажмуалар яратилди. Университетда педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ўз фаолиятини бошлади.

Тошкент давлат техника университети мамлакатимизнинг муҳандислик-техника йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги базавий олий таълим муассасаси ҳисобланади. Бу ерда 60 бакалавриат таълим йўналиши ва 78 магистратура мутахассисликлари бўйича малакавий талаблар, ўқув режалар, дастурлар, такомиллаштирилган ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқилди.

Янги «Муҳандислик тизимлари» факультети таркибига 8 кафедра киритилди. Улардан учтаси – «Интеллектуал муҳандислик тизимлари», «Мехатроника ва робот техникаси» ва «Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари» кафедралари янги ташкил этилди. «Муҳандислик-физика» факультети таркибида «Яримўтказгичлар ва янги материаллар технологияси», «Электрон ускуналарни ишлаб чиқариш технологияси», «Лазер технологияси ва оптоэлектроника», «Тиббий-биологик тизимлар ва жиҳозлар» каби янги кафедралар шакллантирилди.

Ўзбекистон Миллий университетини 2016-2020 йилларда ривожлантириш дастурига мувофиқ физика, биология, кимё, геология ва география, иқтисодиёт факультетларида, факультетлараро янги кафедралар, янги лабораториялар ташкил этилди. Ядро физикаси институти ҳамда Амалий физика илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари ва муҳандис кадрлари аттестациядан ўтказилиб, юқори салоҳиятли кадрлар университет ўқув-илмий жараёнига жалб этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан 2017-2020 йилларда фундаментал, 2017-2018 йилларда амалий бажарилиши мўлжалланган, ёш олимлар фундаментал ва амалий, инновацион ҳамда «Академик ҳаракатчанлик – 2017» амалий тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурлари учун танловига университет ходимлари томонидан жами 174 лойиҳа топширилди.

Матбуот анжуманида олий ўқув даргоҳларида бугунги шиддатли замон талабига мос, истиқболли, келажакка йўналтирилган мутахассислар тайёрлаш тизимига оид амалий чора-тадбирлар юзасидан саволларга жавоб берилди.

 Назокат Усмонова, ЎзА

***

ином1

от1 от2от4 от5от7 от8 от9

Матбуот анжуманида иштирок этган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий ишлар бўйича проректори Олимжон Холмуҳамедов қуйидаги интервьюни берди:

– Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан қатор вазифалар амалга оширилди.

Миллий университетимиз республикамизнинг математика, табиий-илмий ва гуманитар йўналишлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш соҳасидаги таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Миллий университетини 2016-2020 йилларда ривожлантириш Дастури” ишлаб чиқилди ва 2016 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан ушбу дастур тасдиқланди. Ўтган давр мобайнида Дастур ижроси юзасидан қуйидаги ташкилий ишлар амалга оширилди:

Физика факультетида 4 та, Биология факультетида 3 та, Кимё факультетида 2 та, Геология ва география факультетида 1 та, Иқтисодиёт факультетида 1 та, факультетлараро 1 та, жами 12 та янги кафедралар, Физика факультетида 6 та янги лаборатория ташкил қилинди;

Ядро физикаси институти ҳамда Амалий физика илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари ва муҳандис кадрлари аттестациядан ўтказилди. Аттестация натижаларига кўра ушбу институтларнинг юқори салоҳиятли илмий ва муҳандис кадрлари университет ўқув ва илмий жараёнига жалб қилинди;

Ядро физикаси институти ҳамда Амалий физика илмий-тадқиқот институтининг илмий-техникавий лойиҳалари, конструкторлик-технология ишланмаларини зарурлиги ва сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлиги жиҳатидан инвентаризациядан ўтказилди ҳамда 30 та илмий лойиҳалар (грантлар) Ўзбекистон Миллий университетига ўтказилди;

Ҳозирда Физика факультетининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек шаҳарчасида жойлашган бинолари ўқув жарёнига мослаштириб таъмирланмоқда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июлдаги 591-Ф сонли фармойиши билан 2016 йил 10-11 ноябрь кунлари “Фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар” мавзусидаги халқаро симпозиум ўтказиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университетини 2016-2020 йилларда ривожлантириш Дастурида ўқув, маънавий-маърифий ишлар, илмий ишлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш, моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланган. Жумладан, ўтган давр мобайнида хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ўқув режаларнинг 1-курсда ўқитиладиган фанларидан 101 та хорижий ўқув адабиётлари асосида ўқув-услубий мажмуалар тайёрланди, 74 та фандан хорижий ўқув адабиётларини таржима қилиш ишлари олиб борилмоқда, 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб профессор-ўқитувчиларнинг инглиз тили ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаларини янада кўтариш бўйича махсус чет тили курсларини ташкил этилди, инглиз тилида семинар ва анжуманлар ташкил қилиш, талабаларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик дессертацияларини чет тилида ёзиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маънавий-маърифий ишлар йўналишида Дастурнинг ҳар бир банди ижроси юзасидан 10 та тармоқ режалари ишлаб чиқилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йили давомида турли соҳаларда эришилган ютуқларни акс эттирган аннотация кўринишидаги маъруза матни, тақдимотлар тайёрлаб 254 та гуруҳ мураббийларига етказиб берилди, улар “Ахборот соатлари” машғулотларида фойдаланилмоқда.

Университет илмий салоҳиятини ошириш, устувор йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш, магистрлар ва катта илмий ходим-изланувчиларни мақсадли тайёрлаш масаласида ҳам ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Жумладан, катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчилар томонидан илмий-тадқиқотларни амалга ошириш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан 2017-2020 йилларда фундаментал, 2017-2018 йилларда амалий бажарилиши мўлжалланган, ёш олимлар фундаментал ва амалий, инновация ҳамда “Академик ҳаракатчанлик-2017” амалий тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурлари учун танловга университет ходимлари томонидан жами 174 та лойиҳа топширилди.

ЎзМУда фаолият кўрсатаётган 65 та мутахассислик кафедралари қошида инновацион гуруҳлар ташкил этилган, 112 та корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. СамДУ, ТерДУ, ГулДУ, ҚДУ, АнДУ, ФарДУ, НамДУ, ҚҚДУ, Математика институти, ПКФИТМ, ФА тармоқ институтлари билан ҳамкорликда илмий лойиҳалар бажарилмоқда.

Юқори технологиялар ўқув-тажриба маркази билан “Таълим-фан-ишлаб чиқаришни интеграциялашни ҳамкорлик-да бажариш” иш дастури ҳам 2016 йилда тузилади.

Жанубий Кореянинг “Шидонг Энерком ИНК” корпорацияси шўъба корхонаси, Фарғонаазот ОАЖ, Максам-Чирчик АЖ, “GAJA Brewery” МЧЖ) Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати буюртмаси асосида умумий маблағ ҳажми 1 миллирад 770 миллион сўм бўлган 12 та хўжалик шартномаcи бўйича илмий-тадқиқот ишлари бажарилмоқда. 2016 йил сентябрь ҳолатида пул тушуми 524 миллион сўмни ташкил қилди.

2016 йилда университетда бажарилаётган давлат илмий-техник лойиҳаларида 136 нафар магистратура ва 104 нафар бакалавриат талабалари ижрочи сифатида иштирок этиши таъминланди. Ҳозирги вақтда ЎзМУнинг амалда 74 та хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан шартномалари, меморандум ва протоколлари мавжуд.

2016 йил январь ойидан 1 октябрга қадар 69 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамкорлик ўрнатиш, конференцияларда қатнашиш, илмий стажировка ўташ, маъруза ўқиш мақсадида хорижий ОТМларга боришди. 28 нафар талаба, катта илмий ходим-изланувчилар илмий тадқиқот олиб бориш, стажировка ўташ, халқаро конференцияда қатнашиш учун хорижий ОТМларга юборилди. 6 нафар хорижий мутахассислар ЎзМУда дарс беришмоқда, 5 нафар хорижий талаба университетда амалиёт ўташмоқда, 27 та хорижий ОТМлар вакиллари расмий ташриф билан келишди.

Университетда бўлғуси талабалар тайёрловчи таълим муассасалари, яъни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари ривожлантириб борилмоқда. Бугунги кунда университет ҳузурида 3 та академик лицей фаолият юритмоқда. Шу билан биргаликда, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган 30 дан ортиқ касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, университет профессор-ўқитувчилари томонидан ушбу таълим муассасаларига ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ишларида ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда.

ЎзМУ моддий-техник базасини кучайтириш, биноларни таъмирлаш бўйича ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, университет локал корпоратив тармоғини модернизациялаш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Тошкент вилоятида жойлашган “Оқсоқ-ота”, “Чорбоғ” дала амалиёти базаси ҳамда Бурчмулла радиофизика полигонининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди. Миллий университет бош маъмурий биносини таъмирлаш, университетнинг барча ўқув бинолари, талабалар турар-жойларини жорий таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

от6

ЎзМУАхборот хизмати

***

DOLZARB MAVZUGA BAG`ISHLANGAN MATBUOT ANJUMANI BO`LIB O`TDI

 Joriy yilning 12-oktabr kuni O`zbekiston Respublikasi Oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligida O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2016-yil 13-maydagi «Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o`zbek tili va adabiyoti universitetini tashkil etish to`g`risida»gi PF-4797-sonli Farmoni, 2016 yil 2 maydagi «Toshkent davlat texnika universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida»gi PQ-2524 – sonli, 2016-yil 11-maydagi «O`zbekiston Milliy universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida»gi PQ-2527-sonli qarorlaridan kelib chiqadigan vazifalarning bajarilishi to`g`risida matbuot anjumani bo`lib o`tdi.

Tadbirda Oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi rahbariyati, mutasaddi xodimlari, Toshkent davlat texnika universiteti, O`zbekiston Milliy universiteti, Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o`zbek tili va adabiyoti universiteti xodimlari hamda ommaviy axborot vositalari vakillari ishtirok etdi.

  
E’tirof etish joizki, Toshkent davlat texnika universiteti, O`zbekiston Milliy universiteti hamda yangi tashkil etilgan Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o`zbek tili va adabiyoti universitetida yo`nalishlar bo`yicha oliy ma’lumotli mutaxassislar tayyorlash, xorijiy tajriba asosida zamonaviy o`quv adabiyotlari, o`quv-uslubiy majmualarni yaratish, o`quv va amaliyot jarayonlarini boyitish, pedagog-o`qituvchilarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish, sohalar bo`yicha ilmiy tadqiqotlarni yanada rivojlantirishga qaratilgan keng ko`lamli ishlar amalga oshirib kelinmoqda.

Birgina, Toshkent davlat texnika universitetida mamlakatimizning muhandislik-texnika yo`nalishlari bo`yicha oliy ma’lumotli mutaxassislar tayyorlash sohasidagi bazaviy oliy ta’lim muassasasi sifatida 60 ta bakalavriat ta’lim yo`nalishlari va 78 ta magistratura mutaxassisliklari bo`yicha malakaviy talablar, o`quv rejalar, dasturlar, takomillashtirilgan o`quv-uslubiy majmualar ishlab chiqildi.

Yangi tashkil etilgan «Muhandislik tizimlari» fakulteti tarkibiga 8 ta kafedra kiritildi, ulardan uchta kafedra yangi tashkil etildi: «Intellektual muhandislik tizimlari», «Mexatronika va robot texnikasi» va «Avtomatlashtirilgan loyihalash tizimlari» kafedralari.

Tugatilgan Ion-plazma va lazer texnologiyalari instituti bazasida universitet tarkibida «Muhandislik-fizika» fakulteti tashkil etildi, tarkibiga yangi 4 ta kafedra («Yarimo`tkazgichlar va yangi materiallar texnologiyasi», «Elektron uskunalarni ishlab chiqarish texnologiyasi», «Lazer texnologiyasi va optoelektronika», «Tibbiy-biologik tizimlar va jihozlar» kafedralari), shakllantirildi. 7 ta kafedra tarkibida 7 ta laboratoriya tashkil etildi. Ion-plazma va lazer texnologiyalari institutidan jami 144 nafar mutaxassis va ishchilar universitetga ishga jalb etildi.

  
Shuningdek, O`zbekiston Milliy universiteti ham respublikaning matematika, tabiiy-ilmiy va gumanitar yo`nalishlari bo`yicha oliy ma’lumotli kadrlar tayyorlash sohasidagi tayanch oliy ta’lim muassasasi hisoblanadi.

Qayd etilgan qaror ijrosini ta’minlash maqsadida «O`zbekiston Milliy universitetini 2016-2020 yillarda rivojlantirish Dasturi» ishlab chiqildi va 2016-yil 14-iyunda O`zbekiston Respublikasi Bosh vaziri tomonidan ushbu dastur tasdiqlandi. O`tgan davr mobaynida Dastur ijrosi yuzasidan quyidagi tashkiliy ishlar amalga oshirildi:

Fizika fakultetida 4 ta, Biologiya fakultetida 3 ta, Kimyo fakultetida 2 ta, Geologiya va geografiya fakultetida 1 ta, Iqtisodiyot fakultetida 1 ta, fakultetlararo 1 ta, jami 12 ta yangi kafedralar, Fizika fakultetida 6 ta yangi laboratoriya tashkil qilindi;

Yadro fizikasi instituti hamda Amaliy fizika ilmiy-tadqiqot instituti ilmiy xodimlari va muhandis kadrlari attestatsiyadan o`tkazildi. Attestatsiya natijalariga ko`ra ushbu institutlarning yuqori salohiyatli ilmiy va muhandis kadrlari universitet o`quv va ilmiy jarayoniga jalb qilindi;

Yadro fizikasi instituti hamda Amaliy fizika ilmiy-tadqiqot institutining ilmiy-texnikaviy loyihalari, konstruktorlik-texnologiya ishlanmalarini zarurligi va saqlab qolishning maqsadga muvofiqligi jihatidan inventarizatsiyadan o`tkazildi hamda 30 ta ilmiy loyihalar (grantlar) O`zbekiston Milliy universitetiga o`tkazildi;

O`zbekiston Milliy universitetini 2016-2020 yillarda rivojlantirish Dasturida o`quv, ma’naviy-ma’rifiy ishlar, ilmiy ishlar, akademik litseylar va kasb-hunar kollejlari bilan ishlash, moddiy-texnik bazasini takomillashtirish bo`yicha vazifalar belgilangan. Jumladan, o`tgan davr mobaynida yangi ishlab chiqilgan o`quv rejalarning 1-kursda o`qitiladigan fanlaridan 101 ta o`quv-uslubiy majmualar tayyorlandi.

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Fan va texnologiyalarni rivojlantirishni muvofiqlashtirish qo`mitasi tomonidan 2017-2020 yillarda fundamental, 2017-2018 yillarda amaliy bajarilishi mo`ljallangan, yosh olimlar fundamental va amaliy, innovatsiya hamda «Akademik harakatchanlik-2017» amaliy tadqiqotlar davlat ilmiy-texnik dasturlari uchun tanlovga universitet xodimlari tomonidan jami 174 ta loyiha topshirildi.

  
Shuningdek, Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o`zbek tili va adabiyoti universiteti uchun o`quv binosi shu yilning avgust oyida kapital ta’mirdan chiqarilib, o`quv jarayoniga shay holatga keltirildi. Har tomonlama qulay, zamonaviy talablar darajasidagi mazkur binoda bugun talabalar o`zbek filologiyasi, o`zbek tili va adabiyotini o`qitish; o`zbek-ingliz tarjima nazariyasi va amaliyoti ta’lim yo`nalishlari bo`yicha saboq olmoqdalar. Universitetda 15 ta kafedra mavjud bo`lib, ularda o`quv rejalardagi fan tarmoqlarining barcha sohalari qamrab olingan.

Universitetdagi ta’lim-tarbiya sifatini tubdan oshirish maqsadida zamonaviy bilimlarga ega, jamoatchilik orasida katta hurmat-e’tiborga ega bo`lgan yuzga yaqin pedagog-xodimlar hukumat komissiyasi tomonidan attestatsiya yo`li orqali saralanib olindi. Hozirda universitetning ilmiy salohiyati 56-60 foizni tashkil qilmoqda.

2016-2017 o`quv yili uchun universitetga 150 nafar davlat granti va

150 nafar to`lov-shartnoma asosida, jami 300 ta qabul kvotasi ajratildi. Shuni alohida ta’kidlash kerakki, talabalarning yozma savodxonligi va o`z bilim va tafakkurini erkin ifoda eta olish mahoratini tekshirish maqsadida o`zbek filologiyasi, o`zbek tili va adabiyotini o`qitish fakultetlarida ilk bor ijodiy imtihonlar (insho) o`tkazildi. Bu yil hisobidan 3 nafar fan olimpiadasi g`oliblari, 2 nafar Zulfiya mukofoti sovrindorlari universitetning faxrli talabalari bo`ldilar.

Bugun mazkur oliy dargohda jami 972 nafar talaba tahsil olishmoqda.

O`zbekiston Respublikasi Prezidenti Farmonida belgilangan vazifalardan kelib chiqib, universitetdagi o`quv jarayonini xalqaro standartlarga javob berishini ta’minlash maqsadida amaldagi ta’lim yo`nalishlari bo`yicha mavjud o`quv rejalari qayta ko`rib chiqilib, takomillashtirildi.

Magistratura mutaxassisliklari bo`yicha 8 ta yangi fan joriy etildi. Talabalarning mutaxassis sifatida keng qamrovli bilim, ko`nikma va malakaga ega bo`lishini ta’minlash maqsadida qo`shimcha 16 ta tanlov fani kiritildi. Universitetda ishlab chiqilgan namunaviy o`quv rejalardagi 42 ta fan bo`yicha mualliflar guruhi to`liq shakllantirildi. Ularning asosiy qismi 2016-2017 o`quv yilida yozib tugallanishi rejalashtirildi. 72 ta fan bo`yicha o`quv-metodik komplekslar yaratildi.

Shu bilan birgalikda, filologik ta’lim sifatini respublika miqyosida tubdan isloh qilish maqsadida o`qituvchilarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tarmoq markazi o`z faoliyatini boshladi.

Universitet huzurida o`zbek tili va adabiyoti, matnshunoslik bo`yicha fan doktori darajasini berish bo`yicha Ilmiy kengash tashkil etilgan bo`lib, bu sohadagi ishlar jadallik bilan davom ettirilmoqda.

O`zbek tili va adabiyoti, folklorining rivojlantirish istiqbollari bilan bog`liq ilmiy muammolarni tadqiq etish, mukammal akademik va o`quv grammatikalarini yaratish, mavzu va yo`nalishlar bo`yicha lug`at va qomuslar, risola va darsliklar yaratish maqsadida Respublika Fan va texnologiyalarni rivojlantirishni muvofiqlashtirish qo`mitasiga 13 ta yangi loyihalar topshirildi.

  
Matbuot anjumanida jurnalistlar o`zlarini qiziqtirgan savollarga vazirlik hamda universitetlar mutasaddi xodimlaridan kerakli javoblarni olishdi.

Источник: Axborot xizmati 

http://edu.uz

 12.10.2016

 

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *