Давлат раҳбари ўз мактубида Ўзбекистон БМТни бутун жаҳон тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб мураккаб муаммоларини ҳал этиш, изчил ривожланишни таъминлаш ва экологияни ҳимоя қилишдаги универсал халқаро тузилма деб ҳисоблашини таъкидлади.Шавкат Мирзиёев БМТга аъзо давлатларда барқарор ва кенг кўламли ривожланиш бўйича ташкилотга юклатилган вазифаларни амалга оширишда Антониу Гутерришни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
https://telegraf.uz
Сўнгги фикрлар