Ўзбекистон иқтисодиётини бошқаришда илм-фаннинг ўрни

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён иқтисодиёт соҳасида улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.

ик1 ик2 ик3 ик4 ик5 ик6 ик7 ик8 ик9

Бунда иқтисодчи олимларнинг ҳам хизматлари алоҳида. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетида ўтказилган “Мамлакатни модернизациялаш шароитида Ўзбекистон иқтисодиётини бошқаришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида юртимиз иқтисодиёти самарадорлигини янада ошириш имкониятлари ва унда самарали бошқарувнинг роли ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Анжуманнинг очилиш маросимида ЎзМУ Илмий ишлар бўйича проректори Олимжон Холмуҳамедов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик паралатаси “Бюджет ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш” қўмитаси аъзоси Абдурашид Тўхтабоев, Иқтисодиёт факультети декани Абдуваҳоб Умаров, Макроиқтисодиёт кафедраси мудири Абдураҳим Ваҳобов ва бошқалар мамлакатимиз иқтисодиёти ривожи тобора такомиллашиб бораётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев шу йил 5 октябрь куни имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борада ғоят муҳим қадам бўлганини алоҳида таъкидладилар.

Илмий-амалий конференция иши “Миллий иқтисодиётни тартибга солишнинг назарий жиҳатлари”, “Иқтисодиётни бошқаришнинг хориж тажрибаси”, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни бошқариш хусусиятлари”, “Минтақалар иқтисодиётини бошқаришнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш тизимини такомиллаштириш йўллари” каби 5 шўъбада давом эттирилди.

Анжуманда тингланган маърузалар, илгари сурилган ғоялар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

 Расул Раҳмонов,

Минтақавий иқтисодиёт кафедраси мудири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *