Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда

қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 12 октябрда
маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги 285–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 77–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 148-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 8-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва талабларига» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария, экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 17-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва талабларини» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария, экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 27-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27-модда. Олиб кирилаётган товарларга қўйиладиган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормалари
          Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган стандартлар, талаблар, қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган товарларни;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда сертификатга, маркировкага ёки мувофиқлик белгисига эга бўлмаган товарларни олиб кириш тақиқланади».
          2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 422–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ–162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 353-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 9-модданинг иккинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 27-модданинг матнидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 28-модданинг:
 биринчи қисмидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар «туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «туман, шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар «туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
          3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11–12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 97-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, №1, 2-модда) 4-моддаси 3-бандининг 28-кичик бандидаги «ветеринария хизмати» деган сўзлар «давлат ветеринария хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
          4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 510–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакат ҳудудидан ташқарида ишга жойлаштириш Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан амалга оширилади»;
2) 16-модда:
номидаги ва биринчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошисидаги «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан буён матнда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми ўн олтинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи» деган сўзлар «Бандликка кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 18-модда биринчи қисми тўртинчи хатбошисининг, иккинчи ва тўртинчи қисмларининг ўзбекча матнидаги «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи» деган сўзлар «Бандликка кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21-модда. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси 
          Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш ва меҳнат органларининг самарали фаолият кўрсатиши учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси тузилади.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг даромадлари:
ягона ижтимоий тўлов тушумларининг белгиланган миқдори;
вақтинчалик бўш маблағларни жойлаштиришдан тушган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларининг етмиш фоизи кейинчалик туманлар ва шаҳарлар ўртасида қайта тақсимланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат органлари тасарруфида қолади, ўттиз фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини сарфлаш йўналишлари аҳоли бандлигига оид тегишли республика, ҳудудий ва бошқа махсус дастурларида белгиланади»;
5) 23-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи» деган сўзлар «Бандликка кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 25-модда еттинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи» деган сўзлар «Бандликка кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 28-модданинг учинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 35-модда:
биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи» деган сўзлар «Бандликка кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан ёки Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағларидан ажратиладиган моддий ёрдам кўрсатиш тартиби, миқдорлари ҳамда шартлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади».
          5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги № 513–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 9, 340-модда) 14-моддасининг биринчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
          6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) 51-моддасининг биринчи қисмидаги «давлат санитария ва ветеринария назорати органлари» деган сўзлар «давлат санитария назорати ва давлат ветеринария хизмати органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
          7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 13-модда учинчи қисмининг:
олтинчи хатбошисидаги «ҳайвонлар сақлашнинг ветеринария-санитария қоидаларига» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни, ёлғиз кекса фуқароларни, пенсионерларни ва ногиронларни молия органлари ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аниқлайди»;
2) 17-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
          8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) 12-моддаси «м» бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«м) қариялар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ижтимоий ходимлар (3-сонли рўйхат, IX қисм)».
          9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 168-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш –
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) анча миқдорда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;
2) 184¹-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«184¹-модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш
          Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
3) 192(7)-модданинг диспозициясидаги «нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни» деган сўзлар «пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 200-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«200-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш
          Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш ҳайвонларнинг ёки паррандаларнинг эпидемик касалликлари (эпизоотиялар) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса»;
5) 267-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Транспорт воситасини олиб қочиш –
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;
г) транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғрилик ёки талончилик йўли билан содир этилган бўлса, –
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан;
в) транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, –
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
          10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
          1) Х бобнинг номидаги «ветеринария-санитария қоидаларини» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 109-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«109-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш
          Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик, эпизоотияларга қарши курашиш чораларини кўрмаганлик»;
3) 175²-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«175²-модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш 

Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилган бўлса, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан
беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд анча миқдорда содир этилган бўлса, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Унча кўп бўлмаган миқдор деганда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдор тушунилади»;
4) қуйидаги мазмундаги 175(6)-модда билан тўлдирилсин:

 
«175(6)-модда. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш
Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 241(7)-модданинг диспозициясидаги «нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни» деган сўзлар «пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 245-модданинг биринчи қисмидаги «175(3)-моддаларида» деган сўзлар «175(3), 175(6)-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 259-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«259-модда. Давлат ветеринария хизмати
          Давлат ветеринария хизматига ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар давлат ветеринария хизмати номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари – энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг давлат ветеринария инспекторлари, туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари, чегара ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳамда ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияларининг давлат ветеринария инспекторлари – энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга».
          11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 9-модданинг биринчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 46-модданинг биринчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 49-модданинг биринчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 51-модданинг тўртинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 56-модданинг матнидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
6) 59-модданинг биринчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 71-модданинг биринчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 117-модданинг иккинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
9) 137-модданинг иккинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
10) 225-модданинг учинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
11) 241-модданинг учинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
          12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда; 2010 йил, № 5, 177-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 16-модданинг бешинчи қисмидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 17-модданинг учинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 21-модданинг:
биринчи қисмидаги «ва меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
 учинчи қисмидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар «соғлиқни сақлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 22-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ногиронлар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул тиббий-санитария ёрдами олиш, уйда парвариш қилиниш, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ногиронлар, сурункали руҳий касалликларга чалинган ногиронлар эса ногиронлар ва қариялар учун мўлжалланган интернат уйларида яшаш ҳуқуқига эга»;
5) 29-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
          13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 2-модда:
иккинчи хатбошисининг русча матнидаги «ветеринарным, фитосанитарным нормам и правилам» деган сўзлар «ветеринарным, ветеринарно-санитарным, фитосанитарным правилам и нормам» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «ветеринария, фитосанитария нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-модданинг биринчи қисмидаги «ветеринария» деган сўз «ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 10-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Янги озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришга, янги технология жараёнларини, ускуналарни жорий этишга улар токсикология-гигиена экспертизасидан, ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёси эса давлат ветеринария хизмати томонидан ўтказиладиган ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизасидан кейин ва (ёки) маҳсулот белгиланган қоидалар ва нормаларга мослиги ҳақида давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг санитария-эпидемиологик хулосаси, давлат ветеринария хизматининг ветеринария хулосаси олинганидан ҳамда озиқ-овқат маҳсулоти давлат реестрига киритилганидан кейин йўл қўйилади»;
4) 11-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни қўллашга улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади»;
5) 17-модданинг:
 номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17-модда. Қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш
          Яроқлилик муддати ўтган, сифатсизлиги белги бериб турган, таққослаш ва ишлаб чиқарувчисини аниқлаш мумкин бўлмаган, шунингдек санитария-гигиена экспертизаси, лаборатория текширувлари ва (ёки) ветеринария, ветеринария-санитария экспертизаси ва сертификатлаштириш синовлари натижаларига кўра давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органлари томонидан овқатга ишлатиш учун яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилиш ва реализация қилинишдан олиб ташланади, у белгиланган мақсадда ишлатилмаслиги ҳамда қайта ишланиши ёки йўқ қилиб ташланиши керак»;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Озиқ-овқат маҳсулотининг эгаси давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органларига ушбу маҳсулотдан фойдаланилганлиги ёки у йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этади».
          14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 29-моддаси учинчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги «зооветеринария» деган сўз «ветеринария» деган сўз билан алмаштирилсин.
          15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 604–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 88-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 25-моддаси учинчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «зооветеринария» деган сўз «ветеринария» деган сўз билан алмаштирилсин.
          16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 14-моддасининг биринчи қисмидаги «(ёнғинга қарши, санитария, ветеринария, энергетика назорати ва бошқа)» деган сўзлар «(ёнғинга қарши, санитария, энергетика назорати, давлат ветеринария хизмати ва бошқа)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
          17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги 820–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 217-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда) 35-моддасининг биринчи хатбошисидаги «санитария-карантин, ветеринария» деган сўзлар «санитария-карантин текшируви, ветеринария» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, №12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 147-модданинг 15-бандидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар «меҳнат органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 159-модданинг 1-бандидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар «меҳнат органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 208-модда 13-бандининг:
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тиббий хизматлар (косметология хизматлари бундан мустасно) ва ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар. Ушбу банднинг қоидаларини қўллаш мақсадларида»;
  учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ветеринария хизматлари жумласига ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳайвонлар касалликлари пайдо бўлишининг, тарқалишининг олдини олиш ҳамда бу касалликларни тугатиш, аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатилишини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ветеринар осойишталикни, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш киради»;
4) 211-модданинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6) дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринарияга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашё. Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
5) 329-модданинг 24-бандидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
6) 331-модданинг 12-бандидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 355-модда иккинчи қисми 1-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар «меҳнат органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
          19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–139-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда) 28-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ногирон болалар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ва ўз уйларида парвариш қилиниш ҳуқуқига эга».
          20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелда қабул қилинган «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ–213-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 140-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
1) 3-модданинг тўртинчи хатбошиси «санитария» деган сўздан кейин «ветеринария» деган сўз билан тўлдирилсин;
2) 17-модданинг:
 иккинчи қисми «санитария» деган сўздан кейин «ветеринария» деган сўз билан тўлдирилсин;
учинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Санитария, ветеринария, ветеринария-санитария ва фитосанитария қоидалари ва нормаларида қуйидагилар белгиланади».
          21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–263-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 343-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 6-модданинг бешинчи хатбошисидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини» деган сўзлар «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 16-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи – ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилишнинг замонавий услублари ва технологияларидан фойдаланади;
вояга етмаганларнинг дам олишини, ижтимоий муассасаларда ташкил этилган тўгаракларда ёки марказларда ижодий қобилиятини ривожлантиришини ташкил этишда иштирок этади;
ногирон болаларни тиббий-ижтимоий ёрдам билан таъминлайди, ногирон болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ривожлантиради;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади»;
4) 17-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17-модда. Меҳнат органлари
          Меҳнат органлари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади.
Меҳнат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин».
          22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ–269-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 469-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
          23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ–353-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 9, 239-модда) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
          24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 4 октябрда қабул қилинган «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги ЎРҚ–354-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 262-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 5-модданинг олтинчи хатбошиси «ветеринария» деган сўздан кейин «ветеринария-санитария» деган сўз билан тўлдирилсин;
2) 7-модданинг саккизинчи хатбошиси «ветеринария» деган сўздан кейин «ветеринария-санитария» деган сўз билан тўлдирилсин;
3) 11-модданинг:
номи «ветеринария» деган сўздан кейин «ветеринария-санитария» деган сўз билан тўлдирилсин;
матни «ветеринария» деган сўздан кейин «ветеринария-санитария» деган сўз билан тўлдирилсин;
4) 19-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси «ветеринария» деган сўздан кейин «ветеринария-санитария» деган сўз билан тўлдирилсин.
          25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 72-модда 2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимларини, лабораторияларини сақлаб туриш»;
2) 77-модданинг:
учинчи хатбошисидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
 еттинчи хатбошисидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 106-модданинг бешинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
          26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январда қабул қилинган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ–364-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 7-модда:
биринчи қисмининг:
  бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмининг:
 учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан – суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан амалга оширилади»;
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
2) 9-модданинг номидаги, биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 12-модда биринчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошисидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 13-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида:
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларни аниқлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади;
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;
васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни парвариш қилишни, тарбиялашни ва уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатади;
васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига доир ариза билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилади, мазкур масалаларга доир ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилади;
фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;
фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.
Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
5) 14-модда чиқариб ташлансин;
6) 16-модданинг биринчи қисмидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
          27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 9-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 16-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16-модда. Меҳнат органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
          Меҳнат органлари:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради, ишсизларни ҳисобга олишни ва ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Меҳнат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
3) 18-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини кўради»;
ўнинчи хатбошиси ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
          28-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
          Ўзбекистон Республикасининг
                    Президенти                                                                    Ш.Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
2016 йил 26 декабрь
№ ЎРҚ-416

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *