Эпчил аёллар
Соғ санда – соғлом ақл, деган нақл бежиз айтилмаган.
Спорт билан мунтазам шуғулланиб турган инсон нафақат жисмонан, балки ақлан ҳам етук ва баркамол бўлади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети хотин-қизлар жамоаларидан иборат профессор-ўқитувчилари ва мураббийлари ўртасида вақти-вақти билан спорт мусобақалари ўтказиб турилиши ўзига хос анъанага айланган.
Тобора яқинлашиб келаётган баҳор айёмлари олдидан ЎзМУда навбатдаги турнир бошланди. Унда иштирок этган эпчил ва чаққон устоз аёллар ўртасида уч кун давомида спортнинг волейбол, стрейтбол ва сузиш бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.
Мусобақанинг дастлабки куни волейбол мусобақалари ғоят ҳаяжонли ўтди. Унда университет Ректорати жамоаси 1-, Геология ва география факультети жамоаси 2-, Физика факультети жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Улуғбек Усмонов,
ЎзМУ газетаси мухбири
Сўнгги фикрлар