Баҳорга пайваста шеърият
Мамлакатимизда фусункор баҳор атоқли шоирамиз Зулфияхоним таваллуд
топган кун билан бошланади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳар йили айнан шу куни шоира ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилиши ўзига хос анъанага айланиб қолган.
Бу галги тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. “Зулфия ижоди ва унинг шеърларида Ватан мадҳи” деб номланган адабий кечада ЎзМУ проректори Давлатбой Жумабоев, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Лаълихон Муҳаммаджонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Абдумажид Азимов, Адиба Умирова ва бошқалар атоқли шоира ҳаёти ва ижодий фаолияти, унинг “Сайланма”сидан ўрин олган шеърларида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари ўзига хос жўшқинлик билан тараннум этилганини алоҳида таъкидладилар.
ЎзМУда таҳсил олаётган Зулфия номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти совриндорлари ва ёш ижодкорларнинг бадиий чиқишлари анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Улуғбек Усмонов,
ЎзМУ газетаси мухбири
Сўнгги фикрлар