Германиялик олима билан учрашув

Халқаро илмий ҳамкорликлар таълим тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Фото Тулкина Эшбека.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов билан Германиянинг Мюнстер университети таркибидаги Германистика институти доценти Кордула Шулце хоним ўртасида илмий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан дўстона мулоқот бўлиб ўтди.
Маълумки, ЎзМУнинг Хорижий филология факультети Немис филологияси кафедраси Германиянинг Вилгелм номидаги Вестфалия университети билан илмий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу борадаги ўзаро манфаатлар тобора такомиллашиб, 2003 йилдан буён талабалар, илмий тадқиқотчилар алмашинуви амалга оширилмоқда.
Германиялик олима Кордула Шулце хоним Хорижий филология факультети “Немис филологияси” кафедраси билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Германиянинг Мюнстер университети таркибидаги Германистика институти ўртасида илмий ҳамкорликлар ижобий самарасини кўрсатмоқда. Мюнстер профессор-ўқитувчилари ЎзМУ Хорижий филология факультети талабаларига тилшунослик, адабиётшунослик фанларидан маърузалар ўқишади. Ўз навбатида ўзбекистонлик олимларнинг турли анжуманлардаги маърузалари ҳам германиялик талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Фото Тулкина Эшбека.

ЎзМУ ректори билан германиялик олима суҳбатида ана шу алоқаларни янги босқичда янада ривожлантириш юзасидан фикрлашиб олинди.

Улуғбек УСМОНОВ,
ЎзМУ газетаси мухбири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *