2018 йилги Давлат дастури лойиҳасига таклифингиз борми?

ЎзА мухбири Беҳзод Бозоровнинг «Давлат дастури лойиҳасига таклифлар қабул қилинади» сарлавҳали мақоласини синчковлик билан ўқисангиз Сиз учун қанчалик катта имкониятлар яратилганини билиб оласиз, дейди Дониш домла.

Стратегия

Мақолада қайд этилишича, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2017 йилда амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида эришилган натижаларни чуқур ўрганиш ва пухта таҳлил қилиш мақсадида фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилмоқда. Шу билан бирга 2018 йил Давлат дастури лойиҳасига аҳолидан таклифлар ва лойиҳалар олинмоқда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази жамоатчилик билан алоқалар менежери Акбар Эргашевнинг таъкидлашича, сўровнома аҳолининг кенг қатламлари, жумладан, ёшлар, давлат хизматчилари, тадбиркорлар, пенсионерлар ўртасида тарқатилмоқда. Сўровномани www.strategy.uz электрон манзилидаги алоҳида саҳифа, шунингдек, мобиль телефони орқали ҳам тўлдириш мумкин.

Ижтимоий сўровнома Президентимизнинг 2017 йил 15 августдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар асосида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ жорий йилда мамлакатимизни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ҳамда 2018 йил Давлат дастури лойиҳасига киритиш учун фуқаролардан таклифларни тўплаш режалаштирилган.

Фуқаролар сўровномада иштирок этиш орқали Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва жамиятимизда рўй берган ўзгаришларга баҳо беради. Респондентлардан, хусусан, ижтимоий соҳада амалга оширилаётган энг муҳим тадбирлар, давлат бошқаруви органларининг халқ билан мулоқот қилишида, фуқароларга бўлган муносабатидаги ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари сўралади.

Жамоатчилик фикри сўрови шу йилнинг октябрь ойига қадар барча ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган Ҳаракатлар стратегияси хоналари, маҳалла фуқаролик йиғинлари, корхона ва ташкилотларда ўтказилади.

Барча маълумотлар умумлаштирилиб, Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссияга тақдим этилади.

Давлатимиз раҳбарининг фармойишига мувофиқ, 2018 йил Давлат дастури лойиҳасига киритиладиган таклифлар кенг жамоатчилик иштирокида дастлабки муҳокамадан ўтгандан сўнг кўриб чиқилиши белгиланган.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *