Чекувчилар ўқимасин…
Нодонлик разолатнинг онаси эмас-ку, дояси бўлиши мумкин.
Оммалашиб бораётган facebook.com сайтида Дима Қаюм ҳавола этган ушбу маълумот ҳар қандай ақлирасо одамни ўйлантириб қўяди. «Мен билган бир қарғабашара одам бефаросатларча қишин-ёзин ишхонасини, ёзда дим каридорларни ачитиб-саситиб чекиб юради. У ҳамкасбларига келтираётган зарарнинг чеки-чегарасини билолмайсан. Ишхонада, биноларда чекилмасин, деган қарорлар унга заррача таъсир кўрсатмади. Унақа қарорларни назар-писанд қилмайдиган кашанданинг ўпкаси чириб кетмаётганига ҳайрон қоламан… Энди, букрини гўр тузатар, деган нақл амага ошишини кутишдан ўзга чорамиз қолмади…» деб ёзади Замира Одилжонова куюнчаклик билан.
Унга Дониш домланинг жавоби: сабрли бўлинг! Сабр таги — сариқ олтин, деган мақолга риоя этсангиз, пайти келиб ишхонангиз тоза ҳавога тўлганида дилингиз ғаш бўлган дамлар эсдан чиқиб кетади!
Сўнгги фикрлар