Уйғониш даври келди

Миллатпарвар, фидойи зиёлиларнинг олдинги сафида сўз юритаётган Алишер Қодировнинг фикрлари мудроқ қалбларни уйғотишига умид қиламиз, дейди Дониш домла.

Стратегия

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган видеоселектор -йиғилишида давлатимиз раҳбарининг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасини депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялар вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, умуман, барча йиғилганлар дахлдорлик ва масъулият ҳисси билан тингладик.

Фото Миллия Тикланиш Хоразм Вилояти.

Парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолияти кенг таҳлил этилган, истиқболдаги вазифалар белгилаб берилган мазкур маъруза, очиғини айтиш керак, ишида сусткашлик кузатилаётган, жонбозлик, фидойилик, ташаббускорлик етишмаётган парламент палаталари, сиёсий партиялар аъзоларини уйғотиб юборгандек бўлди.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида парламент палаталари, сиёсий партиялар фаолиятини чуқур таҳлил этиб берди. Сиёсий партиялар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида партия фракциялари томонидан устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббуслар деярли сезилмаётгани қаттиқ танқид остига олинди.

Дарҳақиқат, бугун “Миллий тикланиш” демократик партияси одамлар орасида мустаҳкам ўрин эгаллай олмаяпти. Миллий меросимиз ва қадриятларимизни тиклаш, туризм соҳасини ривожлантиришни асосий мақсад қилган бўлсак-да, бу борада фаоллик кўрсата олмаяпмиз. Назаримда, сиёсий партияларнинг профессионаллиги, масъулиятини мунтазам юксалтириб бориш керак. Чунки улар мамлакатни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожлантириш бўйича ғояларни илгари суради. Шу ўринда табиий савол туғилади: ушбу ғояларнинг қайси бири илмий ёки иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилинган? Партия ходимлари уларни халққа лўнда қилиб тушунтириб бера оладими? Албатта, ҳозир бу борада мақтана олмаймиз. Президентимиз олдимизга қўйган долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар бир партия ўзининг ғояларни тадқиқ қилиш ва ходимларни ўқитиш марказларига эга бўлиши зарур. Бу марказлар жамиятимизда сиёсий партияларни шакллантириш билан бирга, пировард мақсадимиз — -фуқаролик жамияти қуришга ҳам хизмат қилган бўлар эди.

Шунингдек, мамлакат раҳбари парламент ҳузурида Қонунчилик муаммоларини ўрганиш институтини ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ташаббус гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. Айтиш мумкинки, мазкур институт юртимизда қонун ижодкорлиги соҳасига алоҳида мазмун олиб киради, парламент фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради.

Алишер Қодиров,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *