Талабага тилаклар
Жонкуяр устоз деганлари
Жонкуяр устозга жойнинг фарқи йўқ,
Эрта-кеч кўнглидан кечар қандай ғам?
Таълим – факультетнинг хоналарида,
Тарбия беради кўча-кўйда ҳам!
Талабам, дарсга ҳеч кеч қолма, дейди.
Эртага жуда паст балл олма, дейди.
Фанни ўзлаштирмай, билим олмасдан,
Пушмон қилиб, сўнг ғавғо солма, дейди.
Дарсга вақтида кел, пухта билим ол!
Талабалик – олтин даврин суриб қол!
Бир кун академик бўлиб етишгин,
Сенга дунё ҳайрат ичра қолсин лол!
Дониш домла
Сўнгги фикрлар