Устоз
Сайтимизга Наманганлик шоирдан ашъор келди!
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан
Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,
Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.
Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,
Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.
Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Коплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Узиб бўлармикан юзта ганж билан.
Абдулла АЛИМОВ,
шоир, Наманган вилояти
Сўнгги фикрлар