“Ҳайфсан…”
Сайтимизга “Зардали хат” келди…
Бир фаол ходимнинг қай даражада ишлаётганига фаҳми-фаросати етмаган қандайдир мутасадди унга “Ҳайфсан” деб ёзиб қўйганмиш…
Ўзига билдирмасдан ўзбошимчалик билан бунақа қилиш қонунга хилофдир!
Илгари ҳам бир мутасадди “Ҳайфсан” эълон қилишнинг тартиб-қоидасини билмасдан қонунга хилоф хатти-ҳаракати билан шу тариқа кимнингдир иззат-нафсига (ва жиғига!) тегиб қўйиб, боши ғалвадан чиқмай қолганди. Охири ўзининг шармандаси чиқиб кетган…
Арзимаган гапларга шунча ғалва, бошоғриқ керакмиди, деб унга роса ачинган эдик.
Энди навбатдаги дили оғриган ходим аламзадалик билан шундай ёзибди: “Ноҳақдан ҳайфсан эълон қилганнинг пешонасига “Лаънатнома” ёзиб қўяман!”
Бу гап ҳам ортиқча, деб ҳисоблаймиз.
Дониш домла барчани оқилликка, оғир-вазиминлик билан иш тутишга даъват этади. Ичиқоралик, чақимчилик, ғийбат, иғво, фисқу фасод билан ҳеч ким ниятига етмаслигини, билъакс, ўзининг шармандаси чиқиб, юзи шувит бўлишини яна бир бор эслатиб қўяди.
Бир-бирингизни (шу орқали аввало ўзингизни!) асранг, дўстлар!
Бу борада журналист суриштируви ўтказилиши режалаштирилди.
Натижаси албатта таҳлилий мақола тарзида ёритилади.
Дарвоқе, бу машмашалар бизнинг ишхонадан анча йироқда! Бизга ҳамкор бўлган ва сайтимизга ишонч билан қарайдиган бир муассасада (манзили ҳозирча сир…) Биз барча мухлисларимиз ва ҳамкорларимизнинг мурожаатларига бирдек эътибор билан қараймиз.
Дониш домла
Сўнгги фикрлар