Маърифий ташаббус давом этади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан китобга, адабиётга, илму маърифатга эътибор юксак поғоналарга кўтарилмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” экспозицияси ана шундай хайрли ишлардан бири бўлди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари, Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича давлат малаҳатчиси ва Олий Мажлис Сенати аъзоси Қаҳрамон Қуранбоев мазкур масканга ташриф буюрди.


к1 к2 к3

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов айни пайтда талабалар бу масканда атоқли қирғиз адибининг ижоди билан яқиндан танишаётгани, китобхонларга яратилган қулайликлар ҳақида сўз юритди.

– Худди шундай маърифат масканларини кўпайтиришимиз зарур,– деди Қаҳрамон Қуранбоев.– Ўзбекистон Қаҳрамонлари, халқ шоирлари Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповлар Миллий университетимизда таҳсил олганлар, уларга ЎзМУ “Фахрий доктори” унвонлари берилган. Бундай улуғ шоирлар ижодидан баҳраманд бўлган ёшларнинг маънавий олами, дунёқараши, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари шунга яраша бўлади, албатта.

к4

“Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” экспозициясини ташкил этиш билан боғлиқ қатор вазифаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатган ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров ўз таассуротларини қуйидаги баён этди:

– Қаҳрамон Қуранбоев ЎзМУ Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори бўлиб фаолият кўрсатган кезларда қанчалик жонбозлик кўрсатгани – шу тизимда фаолият кўрсатишаётган ҳамкасбларимиз учун ибрат мактабидир. Ташаббускор раҳбар айни кунларда таъмирлаш ишлари ниҳоясига етаётган “Маданият саройи”да бўлиб, келгусида ундан самарали фойдаланиш борасида ўз таклифларини билдирди. Унда атоқли шоиру адибларимизнинг мана шундай маърифат масканлари барпо этилиши режалаштирилаётгани айни муддаодир.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *