Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур қурилиш билан танишди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан транспорт-коммуникация соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш, йўловчиларга замонавий транспорт хизмати кўрсатишни кенгайтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари, пойтахтимизнинг келгуси ривожланиши инобатга олиниб, Тошкент шаҳрида ер усти халқа метро линиясини барпо этиш бўйича ишлар бошланди.
Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро йўналишининг 50,5 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади, 1,6 километри ер устида қурилади.
2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш босқичда амалга оширилади. Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. Узунлиги 11 километр бўлган ушбу қисмда саккизта бекат бунёд этилиши мўлжалланмоқда.
Иккинчи босқич Қўйлиқ бозори билан «Олмазор» бекатини боғлайди. Учинчи босқичда «Олмазор»дан «Беруний» бекатигача бўлган қисм барпо этилади. Кейинги босқичда иншоот «Беруний»дан «Бодомзор» бекатигача қурилади, сўнгги босқичда «Дўстлик» бекатига уланади.
Айни пайтда эстакадалар учун монолит усулда бетон устунлар қуйиш ишлари бошланди. Қурилиш “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда.
Ҳар томонлама қулай, арзон ва хавфсиз бўлган мазкур транспорт тармоғи барпо этилиши пойтахтимиз учун улкан иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга, деди Шавкат Мирзиёев. Тошкент шаҳрида транспортга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, бу масалага оқилона ечим топиш доимий эътибордаги масалалардан. Мазкур лойиҳани амалга оширишда аҳоли учун қулай бўладиган ечимларга таянилди. Натижада метронинг бошқа йўналишлари билан оқилона боғлаш орқали шаҳар транспорти юкламасини енгиллаштиришга олиб келадиган ушбу лойиҳа танланди.
Президентимиз аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги замонавий транспорт линиясини 2020 йилгача тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
Давлатимиз раҳбари Яшнобод туманидаги «Ватандош» маҳалла фуқаролар йиғинида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари ва фаоллари билан учрашди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда коммунал, йўл-транспорт, таълим, тиббиёт, фан-техника соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва ечимини кутаётган долзарб масалалар хусусида сўз юритилди.
Шавкат Мирзиёев мазкур маҳалладаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дўконида ҳам бўлди ва аҳоли эҳтиёжлари учун зарур маҳсулотлар тури ва нархи билан қизиқди.
Матназар Элмуродов, ЎзА
***
Тошкент шаҳри атрофида ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши бошланди
Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри атрофида ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши билан танишди, дебхабар бермоқда ЎзА.
Давлат раҳбари ташаббуси билан транспорт-коммуникация соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш, йўловчиларга замонавий транспорт хизмати кўрсатишни кенгайтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари, пойтахтнинг келгуси ривожланиши инобатга олиниб, Тошкент шаҳрида ер усти халқа метро линиясини барпо этиш бўйича ишлар бошланди.
Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро йўналишининг 50,5 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади, 1,6 километри ер устида қурилади.
2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш босқичда амалга оширилади. Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. Узунлиги 11 километр бўлган ушбу қисмда саккизта бекат бунёд этилиши мўлжалланмоқда.
Иккинчи босқич Қўйлиқ бозори билан «Олмазор» бекатини боғлайди. Учинчи босқичда «Олмазор»дан «Беруний» бекатигача бўлган қисм барпо этилади. Кейинги босқичда иншоот «Беруний»дан «Бодомзор» бекатигача қурилади, сўнгги босқичда «Дўстлик» бекатига уланади.
Айни пайтда эстакадалар учун монолит усулда бетон устунлар қуйиш ишлари бошланди. Қурилиш “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Ҳар томонлама қулай, арзон ва хавфсиз бўлган мазкур транспорт тармоғи барпо этилиши пойтахтимиз учун улкан иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга, деди Шавкат Мирзиёев. Тошкент шаҳрида транспортга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, бу масалага оқилона ечим топиш доимий эътибордаги масалалардан. Мазкур лойиҳани амалга оширишда аҳоли учун қулай бўладиган ечимларга таянилди. Натижада метронинг бошқа йўналишлари билан оқилона боғлаш орқали шаҳар транспорти юкламасини енгиллаштиришга олиб келадиган ушбу лойиҳа танланди.
Президент аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги замонавий транспорт линиясини 2020 йилгача тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
Сўнгги фикрлар