Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ўқитувчи-мураббийлар эътиборида

Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат бўлими

Банк коллежида “Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омилидир” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Унда республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими, Олмазор туман Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, туман ҳудудудидаги коллеж, лицей ва умумтаълим мактабларининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, ўқтувчи ва мураббийлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими раҳбари Зоҳид Тўрақулов, Олмазор туман бўлими раҳбари Муаззам Алибоева ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган мамлакатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган вазифаларни сўзсиз бажариш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз эканлигини алоҳида таъкидладилар.

о2 о1

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек таълим муассасаларидаги баъзи бир салбий ҳолатларга эътибор қаратиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда омилларини чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш асосида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳар қандай жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ўқитувчи-мураббийларнинг ўрни ҳақида сўз юритди.

Олмазор туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Акмал Баҳромов шу кунга қадар туман ҳудудида, айниқса, ёш ўртасида аниқланган айрим жиноятлар ва келгусида уларнинг олдини олиш механизмалари ҳақида таҳлилий фикрларини баён этди.

Тадбирда иштирок этишган ўқитувчиларнинг бу борадаги таклифлари, фикр ва мулоҳазалари тингланиб, тегишли хулосалар чиқарилди.

 Лола Ғаниева,

ЎзМУ Ижодий гуруҳи аъзоси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *