Осойишта ҳаёт неъмати
Келажагини, авлодлари иқболини ўйлаган инсон тинчлик ва осойишталик қадрига етади, уни ҳаётнинг энг бебаҳо неъмати деб билади.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетида бўлиб ўтган “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбирда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда иштирок этган ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Кўкалдош Ислом билим юрти проректори Маъмуржон Эркаев ва бошқалар бугун бошимиздан кечираётган ўта таҳликали замонда, ён-атрофимизда турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар.
– Бугунги таҳдид сиёсий ва диний экстремизм, миллатчилик ва миллий маҳдудлик, этник ҳамда миллатлараро низолар, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик зиддиятлари, коррупция ҳамда жиноятчилик ва экологик муаммоларни ўз ичига қамраб олади,– Зеро, терроризм, сиёсий ва диний экстремизм, наркобизнес ҳамда «оммавий маданият» ёки «инсон ҳуқуқлари ҳимояси» ниқоби остида кириб келаётган турли таҳдидлар инсоният бошига қандай бало ва офатларни солаётганини кўриб турибмиз. Шундай экан, улар билан сира муроса қилиб бўлмайди. Афсуски, дунёга хавф солаётган таҳдидлар серқирра бўлиб, эндиликда у бирон давлат ёки минтақа билан чегараланиб қолаётгани йўқ. У бутун дунёга хавф солмоқда. Инсоният учун, унинг тараққиёти учун жиддий хавф солаётган бу таҳдидлар қаршисида ҳушёр ва огоҳ туришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Айниқса, терроризм, сиёсий ва диний экстремизм, «оммавий маданият» ёки «инсон ҳуқуқлари ҳимояси» ниқобида кириб келаётган турли хавф-хатарлар инсониятни қандай бало-қазоларга дучор этаётганини кўриб-билиб турибмиз. Шундай экан, улар билан асло муроса қилиб бўлмайди.
Талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Зарнигор Худойқулова,
ЎзМУ Физика факультети талабаси
Сўнгги фикрлар