Бош қомусимиз хорижлик талабалар нигоҳида

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига наинки ўз халқимиз, шу билан бир қаторда

мамлакатимизда фаолият кўрсатишаётган турли давлатлар вакиллари, олий таълим муассасаларида таҳсил олишаётган талабалар ҳам катта қизиқиш билан қарайдилар. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олаётган хорижлик талабалар иштирокида ўтказилган “Конституция – фахримиз, ғуруримиз” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбирда шу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

КомусХалСайтга

ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори Расул Раҳмонов, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси, талабалар турар-жойлари дирекцияси директори Нўъмонжон Мамадалиев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги билан барчани қутлар экан, Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, тинч ва тўкин турмушимизни таъминлашдаги аҳамияти, жамиятимиз тараққиётида тутган ўрнини алоҳида таъкидладилар.

– Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларимиз талабаларимиз учун муҳим бир сабоқдир,– деди ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори Расул Раҳмонов.– 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳам Бош қомусимиз тамойилларига асослангани билан кўп миллатли халқимизда, айниқса, талаба-ёшларимиз қалбида она Ватанимизга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, бугунидан шукроналик ва эртанги кунга ишонч туйғуларини мустаҳкамламоқда.

Таъкидлаганидек, Бош қомусимизда ёшларнинг билим олишлари ва муносиб камол топишлари қатор моддаларда ўз ифодасини топган. ЎзМУда таҳсил олишаётган хорижлик талабалардан Сиан Лифенг, Ноила Султанова, Рен Хиаочун, Гаи Чао, Гулчеҳра Махсумхонова, Умида Сейтдарова, Умида Атабаева, Адхам Бабакулов, Пархатбек Хаджибаев, Ву Шуай, Канг Ехенг, Канг Зехенг, Мубинахон Махсумхонова, Ҳилола Усманова, Хожиакбар Ғафуров, Ли Мингхан, Абдулла Амаш, Rashed Ayed R. Al Harbi, Исмаил Сагироглу ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини катта қизиқиш билан ўқиб ўрганганлари ва таассуротлари ҳақида эҳтиром ила сўз юритдилар.

Иқтисодиёт факультети 4-босқич талабалари Ирода Искандерова ва Нодира Абдураҳимованинг Конституцияга бағишланган тақдимоти ва халқаро Талабалар Ассоциацияси, ундаги янги лойиҳалар (“Менинг дўстим”, “Халқаро маданият кунлари”, “Тошкент шаҳри бўйлаб саёхатлар”, “Халқаро тушлик”) ҳақидаги фикрлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Байрамона дастурхон атрофида давом этган тадбирга миллий рақс ва қўшиқлар янада файз киритди.

 Носир ШЕРБОЕВ,

Хорижий филология факультети 1-босқич магистранти

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *