Одам савдоси – глобал муаммо

Одам савдоси инсон шаъни, қадр-қимматини камситадиган, дунё тараққиёти учун мутлақо ёт бўлган жиноят саналади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультетида ўтказилган “Одам савдоси – глобал муаммо” мавзуидаги давра суҳбатида шу ҳақда сўз юритилди.

од3 од1од2

– Юртимизда замонавий қулликка қарши изчил кураш олиб борилмоқда,– деди ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек.– Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Бу оғир жиноят Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган «Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияга қўшилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрдаги резолюцияси билан қабул қилинган «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги Конвенция, шунингдек, одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча протокол ҳам ратификация қилинди. Баъзилар бойлик орттириш мақсадида ўз қавмини, қариндош-уруғларини, маҳалла-куйда яшаб турган маҳалладошларини турлича алдовлар билан Россия, Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея каби давлатларда яхши ҳақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбормоқдалар. Бундай ҳолат миллатимизнинг фожиасидир. Айниқса, бу ишларга аёлларнинг аралашгани кечириб бўлмайдиган ҳолатдир.

– Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва Биринчи Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори мамлакатимизда одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг миллий қонунчилик асосларини яратиб берди,– деди ЎзМУ Мураббийлар Кенгаши раиси Аброр Хидиров.– Одам савдоси инсоннинг нафақат жисмоний кучини, балки унинг салоҳиятини, танасидаги аъзоларини, ҳаттоки маънавий қадриятларини ҳам бозорга солишга мажбур этмоқда. Одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш xалқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ҳамда ўзаро ҳамкорликни талаб этади. Зeро, одам савдоси, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ғайриқонуний равишда айнан ўзга инсон томонидан камситилиши кeчириб бўлмас жиноятдир. Маълумотларга кўра, асосан 20-25 яшар йигит-қизлар бу иллат домига тушиб қолишлари эҳтимоли юқори ҳисобланади. Одамлар аксарият ҳолатларда эҳтиётсизлиги, ишонувчанлиги, ўзини ҳурмат қилмаслиги, енгил ва тез пул топишга интилиши оқибатида бундай вазиятга тушиб қоладилар. Бундай салбий ҳоллардан эҳтиёт ва огоҳ бўлмоқ лозим.

Давра суҳбатида талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Темур МЎМИНОВ,

ЎзМУ Хорижий филология факультети деканининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *