Дунё озарбайжонлари бирдамлик куни

Ажойиб тадбирда http://uchildiz.uz сайтига ҳам Диплом ва мукофот берилди, дейди Дониш домла мамнун бўлиб.

Фото Шарофиддина Тулаганова.

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва элчихона хузуридаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият маркази ҳар йили янги йил арафасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенг ёритган ва Озарбайжон тўғрисида мақола ёзган журналистларни мукофатлайди. Бу йил хам аньана давом этди.
28 декабрь — дунё озарбайжонлари бирдамлик куни. Мазкур сана Тошкентдаги Озарбайжон маданият маркази ҳар доимгидан жуда гавжум бўлди. Маданият марказининг катта саройида бир гуруҳжурналистлар тақдирланди.Тақдирланганлар орасида каминаи камтарин ҳам бор.
Тадбирнинг иккинчи қисмида “Асл” гурухи, Мадина Мумтоз ва Хурсанд Шеров иштирокида ажойиб концерт бўлди. Ҳамма фонограмага ўрганиб бўлди. Жумладан, “Асл” гурухи ҳам озарбайжон кинофильмларидаги ўша биз билган машҳур қўшиқларни куйлашди. Фонограмма бўлса-да яхши чиқди. Ёшлигимиз эсга тушди.
Мадина Мумтозни актриса, яхши хонанда деб биламиз. Бугун мен бу хонандани қайта кашф қилдим. Туркиялик хонанда ва созанда билан жонли дуэт куйлади. Тадбир иштирокчиларининг ҳаммаси мазза қилишди ва олқишлар билан кутиб олдилар.
Тадбирнинг учинчи қисми ҳам яхши бўлди. Маданият маркази ошхонасида мукофатланганлар шарафига дастурхон ёзилди.
Дастурхонда “қизил икра, қора икра, чет эл бақлажон икраси”дан бошқа ҳамма нарса бўлди.

 Шарофиддин Тўлаганов,
http://uchildiz.uz сайти фаол мухбири, «Уч илдиз» маҳорат мактаби амалиёт мураббийси,
http://tnews сайти бош муҳаррири, «Олтин қилам» мукофоти совриндори

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *