Мурожаатнома – умидлар уммонига айланмоқда
Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида 2018 йилнинг 5 январидан 10 январига
қадар Парвоз, Ўрта Масжид, Ойдинкўл, Аҳмад Яссавий, Бойқўрғон, Гўзал маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли мавзеларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамотчилик орасида тарғиб қилишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир доирасида Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Валишер Абиров Элуродович мурожаатномада белгилаб берилган устувор йўналишлар, таққослама таҳлиллар, сабабий боғлиқликда чиқарилган хулосаларни кенг жамоатчиликка очиқ мулоқот, айни вақтда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мисоли асосида тушунтириб берди, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётдаги аҳамиятини кенг жамоатчиликка тарғиб этди. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганлигини, бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топаётганлигини, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бораётганлигини батафсил, очиқ суҳбат ва халқ тилида очиб берди. Мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилаётганлимиз, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояни фаолиятимиз мезонига айланиб бораётганлигини таъкидлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида кўрсатилган 2017 йилда эришилган марралар, ютуқлар ва камчиликлар ҳамда 2018 йилда олдимизда турган улкан вазифалар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси бўйича йиғилишда Парвоз маҳалла раиси Чуллиев Анвар, Ўрта Масжид маҳалла раиси Пидаева Азиза, маҳалла фаоли Орипов Абдулла, Ойдинкўл маҳалла раиси Рустамов Бахтиёр, Аҳмад Яссавий маҳалла раиси Расулмуҳаммедов Муҳаммаджалил, Бойқўрғон маҳалла раиси Шомахмудова Ранохон, Гўзал маҳалла раиси Эрмаматов Абдурахмон ўз маҳалласидаги ислоҳотлар, маҳалла аҳлининг ижтимоий ҳаёти, олиб борилаётган ислоҳотлардан ҳеч бир маҳалла фуқаролари четда қолмаётганликларини, маҳалла аҳлининг бугунги кундаги ютуқлари ҳақида фикрларини баён этди. Бундан ташқари маҳалла фаоллари, оқсоқоллари, маҳалла имомлари, участка нозирлари ҳамда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг сўзлари тингланиб улар билан фикр алмашилди, ижтимоий-иқтисодий шароитларининг яхшиланаётганлиги ҳақида очиқ мулоқот ва қизғин суҳбатлар давом этди.
Жамоатчи мухбиримиз
Сўнгги фикрлар